RU

Последние новости

13:51Рафинья: "Олтин тўп" мақсад эмас, асосийси – жамоавий ғалабалар"  1 13:23U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичига қачон қуръа ташланиши эълон қилинди  2 12:54Криштиану Роналдунинг ўғли Португалия терма жамоасида 7-рақам остида дебют қилди  1 12:30Марказий Осиё. "Қайрат" кубокни тарк этди, "Истиқлол" очко йўқотди, Туркманистонда эса 4 тур кейинги ўйинлар ўтказилди  1 11:59Гвардиола "Барселона" футболчисини Де Брюйнега ўринбосар деб билмоқда  7 11:37Бутун бир давр якуни: "Реал" тажрибали футболчиси жамоадан кетади  10 10:58“Ноттингем“ ҳужумчиси сунъий кома ҳолатидан чиқди  0 10:30“Барселона“ Ямал ва Рафинья учун 7 та футболчидан воз кечишга тайёр  14 10:21Сергей Лебедев: “Маҳоратли футболчилар мезбонлар ғалабасига муносиб ҳисса қўшишди”  3 09:53“Рома“ ҳужумчисига Туркия грандлари қизиқиш билдирмоқда  0 09:19“Реал Мадрид“ 60 миллион евролик трансфер бўйича келишувга эришди (Фабрицио Романо)  18 08:49Сергей Лушан: “Беш баллик тизимда менимча, жамоа ўйинини 3 баллга лойиқ кўрса бўлади”  1 08:20Мавсум якунида Ла Лигадан тушиб кетадиган яна бир жамоа номи маълум  3 07:51Аббосбек Файзуллаев кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди  5 07:24Дахшат. “Аякс“ чемпионликни ПСВга “совға“ қилмоқда  6

Испаниянинг сўзсиз мадҳияси — 260 йилдан бери унга матн топа олишмаяпти Новости

Испаниянинг сўзсиз мадҳияси — 260 йилдан бери унга матн топа олишмаяпти

Нафақат Испания мадҳияси, балки Косово, Босния ва Герцеговина ҳамда Сан-Марино мадҳияларида ҳам сўз йўқ.

Бироқ испанларнинг ҳолати энг қизиқарлиси. Сабаби мамлакат уч асрдан буён бир тўхтамга кела олмаяпти.

Уч асрдан бери Испания мадҳияси Пруссия қироли томонидан ёзилган деган афсоналар юради. 20 йил аввал ҳукумат уни ижро этиш учун пул олган

Испания мадҳияси (расмий номи — "Қироллик марши") — Европанинг энг қадимги мадҳияларидан бири. Унинг илк ноталари 1971 йилда ёзилган. Тахминан ўшанда машҳур фейк (ёлғон хабар) тарқаган: гўёки, Пруссия қироли Фридрих II мусиқани севиб тинглаган ва ўзи куйлар басталаган экан. Бир куни у қирол саройида хизмат қиладиган испан аскарига ўз асарини совға қилади. Бу ҳикоя, ҳаттоки, ХХ аср боши испан энциклопедияларига ҳам етиб борди, аммо ҳозирда ҳамма жойда бу нарса рад этилмоқда.



Испан мадҳиясининг мусиқасини айнан ким басталагани аниқ эмас, лекин тарихчилар бу Мануэль де Эспинозе дея тахмин қилишади. У гобой чолғусида ижро этувчи мусиқачи ва қироллик черковининг раҳбари бўлган. Эҳтимол, у 1770 йил расмий байрамлар учун Карл III томонидан тасдиқланган Қироллик Маршини ихтиро қилгандир.

1997 йили Испания қироллиги ХХ аср бошида Перес Касас томонидан ижро этилган мадҳиянинг симфоник версияси ҳуқуқини сотиб олди. Ҳукумат муаллифлик ҳуқуқи бўйича низоларнинг олдини олиш мақсадида Касас оиласи ҳисобига тахминан 800 минг евро ўтказиб берди. Мадҳия Маданият вазирлигига тегишли бўлди. Шу сабаб, ғалати воқеа содир бўлди: мамлакат мадҳиясини ижро этганлардан муаллифлик бадалини ола бошлашди.

Мусиқачиларнинг бундан жаҳли чиқарди, аммо бадал тўламаслик учун мадҳияни ўзгартирган ҳолда ижро эта бошладилар. Мусиқачи ва ҳарбий Франсиско Грау томонидан янги расмий версия ёзилгандан сўнг бу муаммо ҳал этилди. Уни куйлаш бепул эди, бироқ мадҳия чинакамига жамоатчилик орасида оммалашмади.



"Ливерпуль" мадҳияси Испанияни ҳам мадҳияга сўзлар топишга ундади, аммо у сиёсатчиларга маъқул келмади

Мадҳиянинг биринчи норасмий матни XIX аср ўрталарида пайдо бўлди (мадҳия 70 йилдан буён бор эди). Бу унча узун бўлмаган тўртлик ва у қуйидагича якунланарди: "Тангрим, Қироличани асра".

ХХ асрда ҳам мадҳия учун матн ёзишга кўплаб уринишлар бўлди. Улардан баъзилари расмий ҳам бўлди.

20-йиллар охирларида қирол Альфонс XIII даврида расмий матн пайдо бўлган, лекин унинг оригинал варианти йўқ бўлиб кетган.

Диктатор Примо де Ривера вақтида эса жанговар мадҳия яратилди. У Франсиско Франко ҳукмронлиги даври якунигача сақланиб қолган. Янги демократик ҳукумат дарҳол уни бекор қилди ва унинг ўрнига бошқасини топа олмади.

Испанияда ҳалигача мадҳия матнларини муҳокама қилинади. 2007 йил барчаси узил-кесил ҳал бўлишига яқин келишганди.

Ҳаммаси Испания олимпия қўмитаси раиси Алехандро Бланконинг "Энфилд"даги ташрифи ва "Ливерпуль" мухлислари "You’ll never walk alone"ни куйлашганидан жуда таъсирланганидан бошланди. У испанлар спорт мусобақаларида ғалаба қозонганида фойдаланиш учун мадҳия матнига миллий танлов таклиф қилди.

Авваллари "You’ll Never Walk Alone" урушда ҳалок бўлганлар хотирасига бағишлаб, куйланарди. Кейин – мюзикл, Синатра, Рэй Чарльз. Ҳозир – у "Ливерпуль" мадҳияси.

Етти минг вариант келиб тушди, махсус гуруҳ улардан биттасини танлаб олди, аммо расмий эълондан сал аввал матн газетага чиқиб кетди. Сиёсатчилар яна уни қизғин муҳокама қилишга тушиб кетишди. Мисол учун, матннинг бир қисмини келтирамиз:


"Бирга куйлаймиз: турли овозлар ва битта юрак ила".

"Мамлакатни мусаффо осмон остида қаттиқ қуча оладиган даража сев".

"Демократия ва тинчликни таъминлаган ўғлонларга шон-шарафлар бўлсин".



Олимпия қўмитаси мадҳияни тасдиқлатиш учун ярим миллион овоз тўплаши керак эди, бироқ улар ҳаттоки, йиғин ўтказишдан ҳам бош тортишди. Қўмитада мадҳия матни бўйича жуда кўплаб салбий фикрлар борлигига гувоҳ бўлишди. Уларнинг асл мақсади ихтилоф келтириб чиқариш эмас, балки уларни бирлаштириш эди. Лекин ҳаммаси ҳам режадагидек бўлмади.

Ўшанда Пласидо Доминго янги мадҳияни биринчи бўлиб ижро этиши режалаштирилган эди, аммо у ҳам бекор қилинади. Доминго бундан жуда хафа бўлгани, лекин халқ парламент билан келишиб олиши ва матн тасдиқланишини кутаётганини айтганди.

Бироқ Испания мадҳиясининг ҳали ҳамон матни йўқ...


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика