RU

Последние новости

00:47Чалобага АПЛнинг уч клуби қизиқиш билдирмоқда  0 00:30"Барселона" Мексика терма жамоаси мураббийлар штабига қўшилган Маркес учун 2 миллион евро олди  0 00:03"Милан" ҳимоячиси Бельгияга йўл олди  0 23:46"Реал Мадрид" бошқа ҳеч кимни сотиб олишни режалаштирмаяпти  0 23:29"Челси"ни 12 нафар футболчи тарк этиши мумкин - барча номлар маълум  1 23:12Туркия. Турғунбоевнинг ягона голи "Сивасспор"га ўртоқлик ўйинида ғалаба тақдим этди  2 22:55Ўртоқлик ўйини. "Арал" Суперлига жамоасини мағлуб этди  4 22:27Венесуэлада ВАР томонидан белгиланган офсайд чизиғи муҳокамаларга сабаб бўлди  12 22:00"Челси" Сарр билан шартномани бекор қилди. Футболчи эркин агент сифатида "Ланс"га йўл олади  1 21:43"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз — 9 ёшли Диёрбек Равшанов  0 21:21Шерзод Эсанов “Андижон” мухлислари билан хайрлашди  9 21:02Испания ОТЖ бош мураббийи: "Бор эътиборимизни Ўзбекистонга қарши ўйинга қаратганмиз"  21 20:49Париж-2024. Ўзбекистоннинг Испанияга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум  22 20:21Хёйбьерг "Тоттенхэм"дан "Марсел"га ўтди  3 20:00Расман: Мбаке — "Барселона" футболчиси!  5

Испания мадҳиясида сўзлар йўқ. Уни ёзишга уринишган, аммо улар мамлакатни бирлаштира олишмаган Новости

Испания мадҳиясида сўзлар йўқ. Уни ёзишга уринишган, аммо улар мамлакатни бирлаштира олишмаган

Қийин тарихнинг 250 йили.

Биз ЖЧ ўйинлари олдидан мадҳия тантанали ижро этилишига ўрганиб қолганмиз: жамоалар бир овоздан куйлашади, трибуналар кўз ёшларини артган ҳолда мадҳияни айтишади. Аммо, баъзиларнинг мадҳиясида умуман сўз йўқ. Масалан, Сан-Марино, Босния ва Герцеговина ва... Испания. Эътибор берганмисиз?



Нега бундай бўлди? Испанлар мадҳия учун сўзлар ўйлаб топишга ҳаракат қилишганми? Буни кўриб чиқамиз.

Испания мадҳиясининг илк версияси бундан 250 йилдан кўпроқ вақт олдин пайдо бўлган. У 1761 йилда "Испан пиёдаларининг ҳарбий ҳаракатлари тўғрисидаги фармонлар китоби"да "Гренадерлар марши" номида қайд этилган. У мана бундай янграган.




Испанлар аста-секин маршни қиролча деб аташни бошладилар, чунки у қирол, қиролича ёки Астурия шаҳзодаси (Испанияда тахт ворисининг 1969 йилгача бўлган расмий унвони) иштирокидаги тадбирларда ижро этилган.

Мадҳия тантанали эшитилиши учун унга сўзларни қўшишни хоҳлашди. Ҳатто генерал Хуан Прим 1870 йилда конкурс ҳам ўтказди. Аммо, ҳеч ким "Гренадерлар марши"дан яхшисини таклиф қилмади.


Мадҳия тарихи: Франконинг таъсири ва муаллифлик ҳуқуқи учун ҳукумат тўлови

Мадҳия барибир ўзгарди.

Композитор Бартоломе Касас Перес 1908 йилда уни бироз ўзгартириб, қайтадан ёзди, аммо версия узоқ сақланиб турмади. "Гренадерлар марши" Иккинчи Испания Республикаси (1931-1939) даврида ўзининг расмий статусини йўқотди – унинг ўрнига "Риего мадҳияси" ишлатилди. Унда ҳатто сўзлар ҳам бор!




Аммо, Франсиско Франко 1937 йилнинг 27 февралида "Гренадерлар марши"ни назорат остидаги ҳудудларга қайтариш тўғрисидаги фармонни имзолади, "Риего мадҳияси" эса Испаниянинг қолган ҳудудларида қолди. Фуқаролар уруши якунланганидан сўнг "Гренадерлар марши" бутун Испанияга қайтди.




Испанлар 1997 йилда мадҳия версиясини белгилаб қўйишди. Қироллик 1908 йилги симфоник версиянинг ҳуқуқларини сотиб олди (бастакорнинг оиласи муаллифлик ҳуқуқи учун деярли 800 минг евро олган). Мадҳия Маданият вазирлигига тегишли бўла бошлади ва шу сабабли ҳайратланарли воқеа юз берди: мамлакат мадҳияни ижро этганлардан муаллифлик йиғимини ундирди.

Мусиқачилар бундан ғазабланишди, лекин улар тўловни тўламаслик учун ўзгартирилган мадҳияни ижро этишлари керак эди. Муаммо мусиқачи ва ҳарбий Франсиско Грау томонидан янги расмий версия ёзилганда ҳал бўлди. Уни бепул ижро этиш мумкин эди.




Испания мадҳиясида сўзлар бор эди, аммо сиёсатчилар уни қайта ёзишди ёки бекор қилишди


Вақти-вақти билан одамлар "Гренадерлар марши"га сўзларни ёзишга ҳаракат қилишди. Уларнинг биринчиси 1843 йилда асли келиб чиқиши аргентиналик бўлган испан драматурги Вентура де ла Вега бўлди, аммо уни қўллаб-қувватлашмади. Бошқаларда ҳам ўхшамади.

Бир марта қирол Альфонсо XIII  буйруғи билан Испан тили Қироллик академияси ходими Эдуардо Маркина ўзининг сўзлар версиясини ёзган. Аммо, у 1923 йилда қораламада қолиб кетди.

Аммо, Альфонсо XIII таслим бўлмади. Ҳукумат раиси буйруғи билан 1928 йилда драматург ва журналист Хосе Мария Пеман бошқа матн ёзди.

Франконинг Фуқаролар урушидаги ғалабасидан сўнг Пеманнинг матни таҳрирланди. Иккита фарқ юзага келди: "Alzad la frente" сўзи ("қошларингизни кўтаринг") сўзи "Alzad los brazos" ("қўлларингизни кўтаринг")га ўзгартирилди – бундай ҳавола Рим фашистик саломига ишора эди, "los yunques y las ruedas" ("дастгоҳлар ва ғилдираклар") ибораси "los yugos y las flechas" ("бўйинтуруқ ва ўқлар" – франкоизм белгиларининг элементлари)га ўзгартирилди.


ВИДЕО  ЖЧ-2022. Испания – Коста Рика 7:0


Кейинроқ Пеман Франко режими остида расмий шоир бўлди, аммо у ҳам оиласи каби доим мадҳия матнини ўзгартиришга алоқадорлигини рад этишарди. Хосе Мария Пеман сўзлари билан янграган мусиқа Франко ҳукмронлигининг барча даврида (1936-1975) ишлатилган.

Мадҳияга ўзгартириш Франконинг ўлимидан сўнг ҳукуматга келган қирол Хуан Карлос I билан боғлиқ эди. У 1978 йилда бастакор Франсиско Грауга мадҳиянинг янги аранжировкасини ёзишни буюрди ва яна матнни олиб ташлади. Шундан сўнг сўзлар ортиқ пайдо бўлмади, мадҳиянинг номи эса ўзгарди ва "Қироллик марши" деб аталадиган бўлди.

Баъзида контекстни билмаслик ҳолатлари рўй беради. Хўш, 2015 йилда Индонезияда ўтган бадминтон бўйича Жаҳон чемпионати финалидан сўнг (испан Каролина Марин олтин медални ютган) анъанавий "Қироллик марши"нинг ўрнига Франкоизм давридаги Испания мадҳияси қўйилди. Марин бутун мадҳия пайтида бироз табассум ва ҳайрат билан турди.




Мадҳияга сўз қўшишга уринишлар ҳали ҳам бор. Буни ҳатто бир марта Испания Олимпия қўмитаси ҳам қилган:  2007 йилда қўмита раиси Алехандро Бланко "Энфилд"га ташриф буюриб, "You'll never walk alone" қўшиғини эшитади ва конкурс ташкил этишни хоҳлайди. Унда испаниялик либреттист Паулино Куберонинг талқини ғолиб бўлади.

Аммо, расмий тақдимотдан ўн кун олдин мадҳия матни газетага сизиб чиқади – ва миллатчилик оҳанглари туфайли жанжал кўтарилади. Олимпия қўмитаси мадҳияни тасдиқлаш учун ярим миллион имзо тўплаши керак эди, аммо у ҳатто уларни йиғишдан ҳам бош тортади.

Шунақа гаплар – ҳар доим уриниш бор. Аммо, ҳеч ким барчасини бирлаштирувчи матнни топа олмаяпти.


"Қизил фурия" Қатарда ўтаётган Жаҳон чемпионатини шунчаки "даҳшатли" бошлади. Ғолиблик учун асосий даъвогарлардан бирининг ўйинларидан баҳра олишда давом этамиз! 


Алишер Остонов таржимаси

Автор : Alisher
Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика