RU

Последние новости

02:20Хейлунд МЮдан кетганидан қаттиқ ҳафа бўлган. Ҳужумчи ўзини Шешкодан яхшироқ деб ҳисоблаганди  1 01:50УЕФА "Барселона"га EЧЛ лига босқичи давомида "Камп Ноу"га қайтишига рухсат беради. Регламентда бу тақиқланганди  0 01:35Диёр Холматов: "Янги либосларнинг сифатига гап йўқ"  10 01:15Расман: Гюндоган "Ман Сити"дан "Галатасарой"га ўтди. Трансфер турк клубига текинга тушди  0 00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  0 00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  9 00:03Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"  6 23:25Расман: ОЧЛ 2 арафасида "Андижон"ни легионер футболчилардан бири тарк этди  11 23:17Тимур Кападзе: "Мухлислар нега кам? Ушбу саволга биз ҳам жавоб қидиряпмиз. Легионерлар кейинги учрашувга тайёр бўлади"  37 23:03Равшан Ҳайдаров U-23 Осиё кубоги саралаши ҳақида: "Жамоамиз турнирга белгиланган режа асосида пухта тайёргарлик кўрди"  2 22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  13 21:40CAFA Nations Cup. Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  27 21:30CAFA Nations Cup. Бир киши кам бўлиб қолган Ўзбекистон Туркманистонни кичик ҳисобда мағлуб этди  273 20:55Қирғизистон бош мураббийи: "Ғалабамизни ўғирлашди"  7 20:33Топ лигалардан клуб топа олмаган Лукман Туркияга йўл олиши мумкин  1

Исломбек Исмоилов: “Икки нафар ёш футболчиларимиз Испанияда кўрикдан ўтишади” Новости

Исломбек Исмоилов: “Икки нафар ёш футболчиларимиз Испанияда кўрикдан ўтишади”

Сайтимизда Про-Лига “В” гуруҳи иштирокчиси Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи васийлигидаги “Ифтихор” клуби бош мураббийи Исломбек Исмоилов жамоадан кетганлиги хақида хабар берган эдик.

Биз Исломбек Исмоилов билан боғланиб клубдан кетиш сабаблари ҳамда ёш мураббийнинг келажакдаги режалари хусусида суҳбатлашдик.  

Ассалому алайкум Исломбек! Эшитишимизга қараганда “Ифтихор” клубини тарк этибсиз. Бундай қарорга келишингизга қандай омиллар сабаб бўлди?
Ҳа тўғри, “Ифтихор” клуби бош мураббийлигидан кетдим. Бу клубдаги фаолиятим узоққа чўзилмади, жамоани бор йўғи 3 та учрашувда майдонга бошлаб тушдим холос. Буни ўзига яраша сабаблари бор. Асосий сабаб сифатида шуни айтишим мумкинки, мени болалар футболини ривожлантириш бўйича амалга оширмоқчи бўлган лойиҳаларим бор эди, “Ифтихор” клуби мураббийлиги билан банд бўлиб, ушбу лойиҳаларни амалга оширишга вақт етмай қолди. Бу борада клуб раҳбарияти билан гаплашдим, тушунтирдим, улар мени айтганларимни тўғри қабул қилишди ва дўстона хайрлашдик. “Ифтихор” футбол клубининг кейинги фаолиятига муваффақиятлар тилайман.

Фарғонада ёш футболчилар иштирокида “Goalstar” лигаси ташкил этилганлигидан хабаримиз бор. Ушбу лига ҳақида маълумот бериб ўтсангиз...
Фарғонада болалар футболи бўйича алоҳида турнир мавжуд эмас эди. Тўғри клублар томонидан ёш футболчилар ўртасида ўртоқлик учрашувлари мунтазам ташкил этилмоқда, лекин алоҳида лига йўқ эди. Биз шу масалани ўйлаб кўриб, янги лойиҳа – ёш футболчилар ўртасида“Goalstar” лигасини ташкил этиш режасини ишлаб чиқдик. Бу лойиҳа “Фаровон” футбол клуби ташаббуси билан амалга оширилди десак муболаға бўлмайди. Дастлаб бу лойиҳасини амалга ошириш бўйича Фарғона вилоят футбол федерациясига мурожаат қилдик. Бизнинг мурожаатимизга ижобий жавоб берилди. Шундан сўнг  мусобақада иштирок этиш истагини билдирган жамоалар мурабийлари билан боғландик ва ушбу турнир Низомини ишлаб чиқдик. Ҳозирги кунда “Goalstar” лигасида 6 та жамоадан ёш футболчилар иштирок этиб келишмоқда. Бу йилги мусобақалар синов-тажриба кўринишида ўтади, агар ижобий натижа берса, кейинги мавсумда бу турнирни янада ривожлантириш, янада кўпроқ жамоаларни мусобақага жалб этиш ниятимиз бор.Мусобақа икки даврали тизимда уй сафар кўринишида 16-сентябрдан 18 ноябрга қадар давом этади. Ҳозир бу мусобақа 3 ёш тоифасида: 2009, 2007, 2006-йилларда туғилган ёш футболчилар ўртасида ўтказилмоқда. Юқорида айтганимдек бу йил тажриба тариқасида ўтаётган мусобақа ижобий натижа берса, янада кўпроқ ёш футболчиларни ушбу турнирга жалб этиш режамизда бор.

“Фаровон” футбол клуби тарбияланувчилари, яъни сизнинг шогирдларингиз хорижий футбол клублари таркибига кўрикдан ўтиш учун кетишаётганлиги ҳақида эшитдик...
Яқинда Ўзбекистон Футбол Ассосиацияси томонидан Испаниянинг “Реал Мадрид” футбол клуби билан хамкорликда лойиҳа амалга оширилди. Лойиҳада Испаниядан ташриф буюрган футбол мутахассислари вилоятлардан келган ёш футболчиларни кўрикдан ўтказишди. Ушбу жараёнда бизнинг “Фаровон” футбол клубидан ҳам 6 нафар ёш футболчилар иштирок этишди. Шу 6 нафар ёш футболчиларимиздан 2 нафари А.Мухторов ва З.Хатамжоновлар испаниялик мутахассислар эътиборига тушди. Улар ушбу лойиҳа доирасида шу ойнинг 28-куни Испаниянинг Мадрид шаҳрига жўнаб кетишади. Мадридда улар 10-15 кун давомида кўрикдан ўтишади. Албатта бизнинг “Фаровон” футбол мактабидан ҳам шундай Европанинг номдор клублари таркибида кўрикдан ўтиш учун ёш футболчиларнинг бориши бизни хурсанд қилмасдан қолмайди. Мана шундай лойиҳаларни амалга ошираётганлиги учун Ўзбекистон Футбол Ассосиациясига клубимиз номидан миннатдорчилик билдираман.

Бекзод Толибов суҳбатлашди.                          


Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика