RU

Последние новости

20:18Рубен Аморим: "Ўйинимиз ва имижимизни яхшилашни, ғалабаларни истайман"  2 19:51Ҳоланд кетма-кет бешинчи марта Норвегияда йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди  1 19:26"Норвич" футболчиси рақибга тупургани учун 6 ўйинга дисквалификация қилинди  0 19:00Роналду – кетма-кет 24 йил гол урган биринчи футболчи!  14 18:39"Шу кунга қадар босиб ўтган йўлимни эсласам, кўзимга ёш келади". Теҳроннинг "Истиқлол" клубига ўтаётган Жоэль Кожо сайтимизга интервью берди  4 18:13АПЛда декабрь ойининг энг яхши мураббийи эълон қилинди  1 17:50Ўзбекистон U-18 терма жамоаси "Сурхон" U-21'дан устун келди  3 17:31Breaking! "Арсенал" Рэшфорд учун қанча тўламоқчи бўлаётгани аниқ  4 17:10Ўзбекистон футзал федерацияси таклиф ва тавсияларни қабул қилмоқда  0 16:57АПЛда декабрь ойининг энг яхши футболчиси маълум  3 16:37"Бунёдкор" йирик миқдордаги товон пули эвазига ОКМК футболчисини сотиб олди  11 16:22Ибрагимович Рэшфордни "Милан"га ўтишга кўндирди  0 15:55АПЛнинг икки топ-клуби Жуд Беллингемнинг укасига қизиқмоқда  0 15:30"Ростов" қишки йиғин учун таркибини "Кальмар ўйини" сериали услубида эълон қилди  8 15:03Расман: "Бунёдкор" грузиялик футболчилар трансферини эълон қилди  4

Ислом Тўхтахўжаев: "Бугун Италия, Франция ва Эквадор ғалаба қозонади" Новости

Ислом Тўхтахўжаев: "Бугун Италия, Франция ва Эквадор ғалаба қозонади"

Бразилияда давом этаётган ЖЧ-2014да бугун яна 3 та учрашув ўтказилади.
Марказий ўйинлардан бири Франция ва Швейцария терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтади. Бу икки жамоа дастлабки турда мос равишда Гондурас (3:0) ҳамда Эквадор (2:1) терма жамоаларини мағлуб этишганди. Шу боис ҳам бугунги ўйиннинг қизиқарли ўтиши кутиляпти. Айнан мана шу учрашув гуруҳ ғолиби номини ҳам аниқлаб беради. Шунингдек, бугун Италия  Коста-Рика ҳамда Эквадор  Гондурас жуфтликлари ҳам ўзаро муносабатларига ойдинлик киритиб олишади.
Биз бугунги ўйинлар олдидан Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда Тошкентнинг Локомотив клуби ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаевнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Ислом, ЖЧ-2014 ўйинларини кўриб боряпсизми?
- Очиғини айтсам, ҳамма ўйинларни ҳам кўра олмаяпман. Марказий учрашувларни имкон қадар қолдирмасликка ҳаракат қиляпман.

- Испания ва Англия терма жамоаларининг мундиалдаги омадсиз иштироки ҳақида қандай фикрдасиз?
- Ҳамиша ҳам бир текис ўйин намойиш этиб бўлмайди. Менимча, Бразилиядаги мундиалда бу икки терма жамоага омад етишмади.

- Бугун оқшом ўтказиладиган ўйинлардан нималар кутяпсиз?
- Ўйлашимча, бугун Италия,Франция ва Эквадор терма жамоалари рақибларини мағлуб этишади.

- Ҳисобларни тахмин қила оласизми?
- ... (бироз ўйлаб) Эквадор  Гондурас - 2:0, Франция  Швейцария - 2:1,  Италия  Коста-Рика - 2:0.

- Сизнингча, қайси жамоа чемпион бўлади?
- Одатда тахминларим ўзини оқлаб туради. Ўз уйида ўйнаётгани учун Бразилия терма жамоасининг имкониятларини юқорироқ баҳолайман. Германия ва Голландия ҳам ўз иштирокини чакки бошламади.

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика