RU

Последние новости

21:40БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Хорфаккан"ни мағлуб этди, Ғаниевдан иккита ассист  0 20:57"Бавария" "Манчестер Юнайтед"нинг икки футболчисини нишонга олди  2 20:23Рабьога "Наполи", "Милан" ва турк клублари қизиқиш билдирмоқда  0 19:50ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда ғалабага эришди, Раҳмоналиев кетма-кет бешинчи ўйинда захирада қолдирилди  5 19:27"Фулхэм" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  27 18:50Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўн киши билан камбэк эвазига ғалаба қозонди, Ўринбоев бу сафар ҳам захирада қолдирилди  3 17:49Доннарумма "Ман Сити" билан шахсий шартнома шартларини келишиб олди. Битим суммаси 50 млн евродан кам бўлади  0 16:05"Реал" Винисиусга нарх белгилади  12 14:55Жан-Пьеро Гасперини: "Аниқроқ бўлганимизда иккинчи голни ҳам урардик"  1 14:29Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳар бир учрашувда ғалаба учун майдонга чиқамиз"  0 14:14Мюллер МЛСдаги дебют голини 90+14-дақиқада урди ва жамоасига ғалаба олиб берди  1 13:31Шаҳром Самиев Тожикистон терма жамоасига чақирилгани ва CAFA Nations Cup турнири ҳақида гапирди  2 13:13"Астон Вилла" "Челси" ва ПСЖ ҳужумчиларини таркибига қўшиб олмоқчи  1 12:51Диего Симеоне: "Атлетико" ўз принципларини ўзгартирмайди"  1 12:30Мурод Бобожонов: "Сўнгги тўрт ўйинда уч гол? Бундан ҳам яхшироғига ҳаракат қиламан"  1

Ислом Тўхтахўжаев: «Бир жамоа бўлиб мақсадимиз сари интиляпмиз» Новости

Ислом Тўхтахўжаев: «Бир жамоа бўлиб мақсадимиз сари интиляпмиз»

Бирлашган Араб Амирликларида ўз қишки йиғинларини давом эттираётган «Локомотив» мавсумга жиддий тайёргарлик олиб бормоқда.
Машғулотларда асосан нималарга эътибор берилаётганини билиш мақсадида жамоамизнинг ишончли, кучли ва истеъдодли ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаевни суҳбатга тортдик.

- Ислом, мана 9 кундирки жамоа Абу Даби шаҳрида машғулотларни давом эттирмоқда. Мураббийлар штаби асосан ушбу тайёргарлик давомида нимага эътибор беришмоқда?

- Дастлабки кунларда биз жисмоний тайёргарликка эътибор қаратдик. Айни дамда эса мураббийларимиз бизга майдонда ўз ўйинимизни ташкил этиш борасида сабоқ беришмоқда. Хар ҳил тактик схемалар устида ишлаяпмиз. Машғулотларимиз кунига икки мартадан давом этмоқда.

- Бирлашган Араб Амирликларига келиб 12 январь куни Қозоғистоннинг «Қайрат» клубига қарши ўйнадинглар. Ушбу ўйин ҳақида икки оғиз сўзлаб берсангиз.
- «Қайрат» клубида жисмонан кучли футболчилар ўйнар экан. Бизда олма-оталиклар дарвозасини ишғол этиш учун кўп вазиятлар бўлди. Биз ушбу вазиятларни биттасидан фойдаландик. Мавсум ҳали бошланмаган ва бу оддий ҳолат. Ҳали олдинда «Пекин Гоань», «Шахтёр» каби кучли жамоаларга қарши учрашувларимиз бор.

- Жамоада айни дамда Ўзбекистоннинг кучли футболчилари жам бўлишган. Таркибга янги келиб қўшилган футболчилар ва клубда вужудга келган кучли рақобатни қандай баҳолайсиз?

- Таркибга жалб этилган барча футболчилар ўз чизиқларида ҳақиқатдан ҳам кучли футболчилар. Улар билан терма жамоада бирга ўйнаганмиз. Бир биримизни тушунишда ҳеч қандай қийинчилик бўлаётгани йўқ. Легионерларимиз ҳам кучли футболчилар. Бир жамоа бўлиб мақсадимиз йўлида ҳаракат қиляпмиз. Рақобат албатта ҳеч қачон зиён келтирмаган. Бу футболчига янада масъулият юклайди ва ўз устида янаям кучлироқ ишлашга ундайди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика