RU

Последние новости

12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  2 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  3 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   3 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  16 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  6 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  23

Ислом Исмоилов: "Турон" Суперлигада қолиш учун эмас, юқори ўринлар учун интиладиган жамоа сифатида шаклланади" Новости

Ислом Исмоилов: "Турон" Суперлигада қолиш учун эмас, юқори ўринлар учун интиладиган жамоа сифатида шаклланади"

Про лига 16-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Турон"(1:1) учрашувида сўнг меҳмонлар бош мураббийи Ислом Исмоилов фикрларини билдириб ўтди

"Бугунги учрашувга тўхталадиган бўлсак, учта ўйиндан бери ҳисобда олдинда бораётиб охирги дақиқаларда гол ўтказиб юбормоқдамиз. Шунинг ҳисобига жуда ҳам керакли бўлган очколарни йўқотмоқдамиз. Бундай ҳолат сўнгги пайтларда кўп бор кузатилмоқда. Футболчиларга диққат эътибор етишмаяптими ёки бошқа сабабми билмадим. Захирадан майдонга тушаётган футболчиларимиз оқибатида шундай муаммолар келиб чиқяпти. Икки жамоа ҳам бугун ҳужумкор ўйин кўрсатди. Ҳимояда ҳаракат қилгани йўқ. Дастлабки 20 дақиқа жуда тез ўтиб кетди. "Шўртан"да ҳам, бизда ҳам гол уриш учун кўплаб вазиятлар юзага келди. Дуранг адолатли натижа бўлди деб ўйлайман. Икки жамоа ғалаба учун ҳаракат қилди, очко сув ва ҳаводек зарур эди. 

Эътирозлар ҳамиша бўлади, ўйиндан қониқмаймиз. Мурод Исмоилов ҳам мураббий сифатида ўйин давомида ўзларини фикрларини билдирадилар. Биласизми, жамоамизда захира ўриндиғи жуда тор. Ҳимоя чизиғимиз 7-8та учрашувдан бери ўзгармасдан ўйнамоқда. Ўйинларни ораси зич жойлашган. Шунинг ҳисобига истаймизми йўқми футболчиларда чарчоқ аломати сезилади. Охирги маротаба тўлиқ таркиб билан учрашувни ўтказганимизни эслай олмайман. Масалан бугун Дониёр Исмоилов тўртта сариқ карточка олганлиги сабаб майдонга туша олмади. "Нефтчи" билан кечадиган баҳсда ҳам худди шу муаммо. Уларнинг ўрнини тўлдира оладиган футболчи йўқ. Бундай даражадаги ўйинларга кўп ёшлар тайёр эмас. 

Захирадан ўйинга қўшилган ёш футболчимиз жуда қўпол хато қилди. Уларга ўйинни ўз томонимизга оғдиришимизни айтдик. Ҳимояланишда хатога йўл қўйди, ҳеч қачон бундай ҳимояланиш керак эмасди. Битта хато сабаб "Шўртан" фойдаланиб гол уриб кетди.

Аксарият матбуотларда ва хабарларда "Нефтчи"ни Суперлигага олиб чиқиб қўйишди. Лекин, эсдан чиқармаслик лозим олдинда "Шўртан", "Динамо" каби жамоаларда ҳам имконият бор. Чунки, мана шу тўрт жамоа чемпионлик учун ҳаракат қилмоқда. Бизнинг мақсадимиз ўзгармайди. Охирги дақиқага қадар курашамиз. Меҳнат қиламиз. Қаердадир очко йўқотяпмиз, демак кам ишлаяпмиз. Жамоамиз ёш барча нарса босқичма-босқич амалга ошириляпти. "Турон" Суперлигада қолиш учун эмас, юқори ўринлар учун интиладиган жамоа сифатида шаклланади. 

Машғулотларда асосий эътиборни жисмоний ҳолатни тиклашга қаратмоқдамиз. Футболчиларга оғир юкламаларни бермаяпмиз. Ўйин тугаши билан мураббийларимиз бошчилигида тикланиш машқларини бошлаб юбордик. Уларни кейинги баҳсга тиклаш учун максимал даражада ҳаракат қиляпмиз. Суннат Эрматовни сариқ карточка олмаслигини ҳар куни таъкидлаб келдик. Марказий чизиқда катта муаммо бор. Четда туриб кўп нарсани ўйлашингиз мумкин, майдонда эса ҳаммаси бошқача бўлиб кетади. 

"Нефтчи" билан учрашув кўп нарсага ойдинлик киритиб беради. Улар ҳам охирги турларда яхши ўйин кўрсатмоқда. Анча вақтдан бери мағлубиятга учраётгани йўқ. Финалдан кам бўлмайди деб ўйлайман. Икки жамоани ўртасида фарқ икки очко. Рақибни "Динамо" билан ўйини кузатамиз. Чемпионликка эришмоқчи бўлсак қолган барча учрашувларда ғалаба қозонишимиз керак",- дейди Ислом Исмоилов.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика