RU

Последние новости

23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  0 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  0 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  4 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   1 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00ЕЧЛ. "Қайрат" - "Реал" баҳси асосий таркиблари маълум!  54 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  38 20:56Суперлига. "Машъал" бир киши кам "Бухоро"ни мағлуб эта олмади  16 20:25"Ал Аҳли" устози: "Ультрас" бизга ҳеч қандай босим ўтказмайди. Бундай мухлислар кўз ўнгида футбол ўйнаш ёқимли"  11 19:48Гвардиола "Манчестер Сити" футболчисининг "Реал"га ўтишига тўсқинлик қилган  4 19:20ЎФА нега жим?  12 18:58Максим Шацких: "Ҳужумда қулай имкониятларимиз бўлишига ишончим комил"  10

Ислом Исмоилов: "Турон" ҳар бир учрашувда ғалаба учун майдонга тушади Новости

Ислом Исмоилов: "Турон" ҳар бир учрашувда ғалаба учун майдонга тушади

Хабарингиз бор, эртага "Турон" жамоаси аъзолари Про лига 3-тури доирасида сафарда "Шўртан"га қарши учрашувда майдонга тушадилар.

Клуб матбуот хизмати шу муносабат билан жамоанинг мазкур баҳсга тайёргарлик жараёни хусусида жамоа бош мураббийи Ислом Исмоилов билан кичик интервью ташкил қилди.

- Ислом ака, айни дамда жамоа аъзоларининг кайфияти қандай?

- Футболчиларнинг ҳозирги холати ва кайфияти аъло даражада. Эртанги баҳсга жиддий ҳозирлик кўрмоқдамиз. Биз учун чемпионатдаги ҳар бир ўйин жуда муҳим аҳамият касб этади. Ўз олдимизга аниқ мақсад қўйиб олганмиз, барча учрашувларда охиригача фақат ғалаба учун курашамиз.

- "Шўртан"га қарши баҳс олдидан таркибда йўқотишлар борми?

- Ҳа, афсуски Акмал Холмуродов ва Дониёр Исмоиловларнинг жароҳатлари бор. Лекин таркибимизда уларнинг ўрнини тўлдира оладиган маҳоратли футболчилар бор, шу боис биз эртанги ўйинга тўлиқ тайёрмиз деб айта оламан.

- Жамоа айни дамда Қашқадарёга етиб борганми?

- "Шўртан"га қарши сафардаги ўйинни ўтказиш учун кеча йўлга чиққандик, айни дамда Қашқадарёдамиз. Бугун кун давомида машғулотлар ташкил этиб, ўйинга тайёргарлик жараёнини давом эттирамиз.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика