Иско янги клубида 10 миллион евро маош олади
26 апр 2022 15:02
Новости
Иско янги клубида 10 миллион евро маош олади
Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Иско "Бетис" билан шартнома борасида келишувга эришди.
Испаниялик футболчи Андалусия клуби билан "2+1" кўринишида шартнома имзолайди. Исконинг маоши бир мавсум учун 10 миллион еврони ташкил этади. Аммо, пул маблағининг якуний миқдори "Бетис"нинг келаси мавсум ЧЛда иштирок этишига боғлиқ бўлади. Бундан ташқари, хавбек катта бонус пули ҳам олади.
Иско 2013 йилдан бери "Реал"да ўйнайди. 30 ёшли футболчи жорий мавсум "қироллик клуби" таркибида 15та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол уришга эришди.
Испаниялик ярим ҳимоячининг клуб билан тузган шартномаси жорий йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии