Иско "Реал"дан кетишга қарор қилди. Клуб хавбекни 60-70 млн еврога сотишга тайёр
21 ноя 2020 13:30
Новости
Иско "Реал"дан кетишга қарор қилди. Клуб хавбекни 60-70 млн еврога сотишга тайёр
"Реал" ярим ҳимоячиси Иско клубдан кетишга қарор қилди.
Испаниялик футболчининг агенти "қаймоқранглилар"га мижозининг хоҳишини билдирди. "Реал" ҳам 28 ёшли ўйинчини қўйиб юборишга розилик билдирди.
Исконинг бундай қарорга келишида мураббий Зидан билан оғир муносабатлари ва ўйин амалиёти етишмаслиги сабаб бўлган.
"Реал" хавбекни 60-70 млн еврога сотишга тайёр. Исконинг шартномаси 2022 йилга қадар мўлжалланган. Футболчи жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 6та ўйинда майдонга тушди.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Комментарии