RU

Последние новости

07:35Лионель Месси жароҳат олди  0 07:05Суперлига. "Бунёдкор" ва "Насаф" сафарда ғалаба қозонди, "Навбаҳор" эса "Динамо" билан дуранг ўйнади  0 06:30Сергей Лушчан: "Омадимиз келиб мағлубиятдан қутулиб қолдик. Жамоанинг 40% йиғиннинг сўнгги кунларида сафимизга келиб қўшилди"  0 03:00Вадим Абрамов: "Агар ўйин натижасини биринчи бўлимдаёқ ҳал қилиб қўйганимизда бундай савол бермаган бўлардингиз"  1 00:26Манише Феликс ҳақида: "Футбол лойиҳаси бўлиб қолди. Шундай клубларда имкониятлар, аммо у ишлашни хоҳламайди"  3 00:06"Интер" ва Нкункунинг агентлари трансфер шартларини муҳокама қилишмоқда  0 23:41Иван Бошкович: "Бугун нимадир ўхшамади"  0 23:14Суперлига. Пенальтидан тўп киритилмаган ва гол ҳисобга олинмаган ўйинда "Динамо" "Навбаҳор" билан жанговар дурангга имзо чекди  110 23:05Рўзиқул Бердиев: "Қарши ҳужум режасини туздик ва бу ўз мевасини берди"  8 22:50Виталий Левченко: "Катта устунликка эришиб якунда мағлуб бўлиш жуда аламли"  18 22:17Илёс Зейтуллаев: "Стадиондаги муҳит учун мухлисларга раҳмат айтаман"  4 22:00Суперлига. "Сўғдиёна" иккита гол урган ўйинда "Насаф" ғалаба қозонди  34 21:43Таҳлил. Бугун Фарғонада "Нефтчи" эмас Левченко ютқазди, Зейтуллаевга 5 баҳо  17 21:39"Челси" форварди АПЛнинг бошқа клубига ўтишга яқин  1 20:56Суперлига. "Бунёдкор" Фарғонада "Нефтчи"ни мағлуб этди  76

Ироқ бош мураббийи: "Футболчилардан телефонни тортиб ололмайман" Новости

Ироқ бош мураббийи: "Футболчилардан телефонни тортиб ололмайман"

15 январь куни Дубайдаги "Ал Мактум" стадионида Осиё Кубоги 3-тури доирасидаги Ироқ - Эрон учрашувидан олдин матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Дастлаб унда Ироқ бош мураббийи Сречко Катанец ва футболчи Ҳумам Тариқ қатнашди.

"Гуруҳдаги дастлабки икки ўйиндан сўнг 6 очко тўпладик. Кейинги босқичга чиқиб бўлдик. Барчаси аъло даражада. Таркибдаги барча ўйинга тайёр, ҳеч қандай жароҳатлар йўқ. Бизда ҳеч қандай босим йўқ. Эртага чиройли баҳс бўлади деб ўйлайман, ўйлайман эмас аниқ шундай бўлади", - деб гап бошлади Сречко Катанец.  




Кейинги босқичда кимга қарши ўйнашимизнинг фарқи йўқ. Эртага майдонга фақат ғалаба учун чиқамиз.

Карлуш Кейруш 7 ёки 8 йилдан буён Эронни бошқармоқда. Мен Ироққа келганимга атиги 4 ой бўлди холос. Шу боис бизни таққослаш нотўғри. Эрон сафида топ футболчилар жуда кўп буни биламиз, бироқ биз ҳам осонгина таслим бўлмаймиз.

"Персеполис"ни узоқ йиллар бошқарган Бранко Иванкович билан алоқаларимиз ажойиб. Аммо ишонтириб айтаманки ундан Эрон терма жамоаси ҳақида маълумот олганим йўқ.

Футболчилар кўп вақтини ижтимоий тармоқларда ўтказмоқда? Ҳозир шундай замон. Техникалар ривожланиб бормоқда, шу боис мен футболчилардан телефон ёки планшетини олиб қўя олмайман", - дейди Катанец.




"Эрон кучли жамоа. Уларга қарши чиройли баҳс бўлади. Яратган қўлласа эртага 3 очкога эга чиқамиз. Барча йигитлар бунга тайёр", - дейди Ҳумам Тариқ.


Нарзулла Сайдуллаев ёзиб олди


Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика