RU

Последние новости

17:56Роналду ЧЛ қуръасига тақиб келган тақинчоқларнинг нархини биласизми?  4 17:08 "Футбол олами". Фарғонадаги кубок финалида водий дербисини кўрамиз   3 16:45Сиаваш Ҳақназари: "Бизга ким рақиб бўлишининг фарқи йўқ, ўзимизнинг аниқ мақсадимиз бор"  1 16:30"Арсенал" - "Брайтон"  5 16:18Нега? "Челси" АПЛ ва ФИФА сабаб бир трансферни бекор қилди  0 15:24Нималар бўляпти? "Наполи" Осимхенни А Серия мавсум қайдномасига киритмади, рақамини эса бошқа футболчига беришди  3 14:52"Митти камера". Драмага айланиб кетган тўқнашувда "Андижон" финалга чиқди  3 14:36Сон Хён Миннинг отаси жазоланди  0 14:03Ди Мария фаолиятидаги энг ёмон мураббий ким бўлганини айтди: "Шубҳаларингиз бўлса, уларни тарқатиб юборишга тайёрман"  5 13:51"Навбаҳор" финалда. Водийликларга аталган кундан ГАЛЕРЕЯ  26 13:37АПЛда ёзги трансфер ойнасида энг кўп харажат қилган клуб номини биласизми?  2 13:13Хитойдаги халқаро ўртоқлик ўйинлари учун Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига кимлар чақирилди?  2 12:13"Андижон" ярим ҳимоячиси: “Тарих яратишимиз кераклигини билиб тургандик”  8 12:0040 млн. еврога сотиб олинган футболчи яна ижарага бериб юборилди  0 11:43МЮ тарбияланувчиси "қизил иблислар"нинг ҳимоядаги ўйинини танқид қилди  0

Иқбол Маликжонов: "Сўғдиёна"га ўтишим олдинга ташланган қадам деб биламан" Новости

Иқбол Маликжонов: "Сўғдиёна"га ўтишим олдинга ташланган қадам деб биламан"

Ўзбекистон Суперлигасида иштирок этувчи Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси қишки йиғин давомида ўз сафига бир нечта футболчиларни жалб қилди ва расмий шартномалар имзоланди.

Улар орасида “Қўқон-1912” жамоасида иштирок этган ва ўзининг мазмунли ўйинлари билан мухлислар олқишига сазовор бўлган Иқбол Маликжонов ҳам бор.  “Нефтчи” га қарши ўйин олдидан фикрлари билан қизиқдик.

- Хабаримиз бор, давралар оралиғида сизга бир нечта клублардан таклифлар тушди. Улар орасидан сиз айнан “Сўғдиёна”ни танладингиз. Бунга сабаб нима?

- Футболчи сифатида олдиндан ушбу клуб иштирокидаги ўйинларни кузатганман. “Сўғдиёна” Ўзбекистонда ўз ўрнига эга бўлган клубдир. Жамоада кўплаб қўқонлик футболчилар тўп тепган. Шу жумладан мен ҳам Александр Мочинов таклифини қабул қилдим ва ҳозирги кунда “Сўғдиёна”даман. Бунинг учун Александр Мочиновга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Менга билдирилган ишончини оқлаш учун ҳаракат қиламан.

- Жамоага келиб ўз олдингизга қандай мақсадлар қўйдингиз?
- Аввало мени “Сўғдиёна”га ўтишимга розилик берган ва шу кунгача футбол сир асрорларини менга ўргатган Нўмон Ҳасановга ўз миннатдорчилигимни билдираман.  Бу клубга ўтишим олдинга ташланган қадам деб биламан. Жамоага кўникишим қийин бўлмад. Ҳозирда жамоада ички муҳит аъло даражада. Мақсадим жамоадошларим билан бирга  жиззахлик мухлисларни хурсанд қилиш ва “Сўғдиёна”нинг олдинги мавқеини янада кўтариш.

- Дастлабки турда жамоа сафарда “Пахтакор”га мағлуб бўлди. “Нефтчи” га қарши баҳс олдидан қандай фикрдасиз ва қисқача тайёргарлик ҳақида айтиб ўтсангиз...
- Бу йил Суперлигада 12 та жамоа қатнашаяпти ва ҳар бир ўйин муросасиз финалга тенг баҳслар бўлади десам ҳам бўлади. “Пахтакор”га қарши  ўйин  биз учун оғир кечди. Рақиб эса Ўзбекистоннинг энг номдор жамоаларидан биридир. Биринчи бўлим тенг курашлар остида кечди. Иккинчи бўлимда ўз хатоларимиз эвазига иккита гол ўтказиб юборди.Бу эса мағлубиятимизга сабаб бўлди. Навбатдаги рақибимиз “Нефтчи” жамоасидир. Ушбу ўйинга жиддий ҳозирлик кўрмоқдамиз. Машғулотларда эса хатолармиз устида ишлаяпмиз. “Нефтчи”га қарши баҳсда фақат ва фақат ғалаба учун майдонга тушамиз.

- Мухлисларга тилакларингиз...
- “Пахтакор”га қарши баҳсни томоша қилиш учун  жиззахлик кўплаб мухлислар стадионга  ташриф буюришди ,бу бизга қўшимча куч берди. Ишонаманки,“Нефтчи” га қарши ўз майдонимизда ўтадиган баҳсда ҳам мухлислар бизни қўллаб-қувватлашади,жамоадошларим билан биргаликда уларга ғалабани тақдим этишга ҳаракат қиламиз.

 

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика