RU

Последние новости

22:36"Реал" мухлислари жамоанинг август ойидаги энг яхши футболчисини танлаб олди  0 22:13ЛаЛига "Барселона"га рухсат берди  1 21:45CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси 4:0  16 21:26CAFA Nations Cup. Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Эрон  225 21:10Ўмон терма жамоаси мураббийи: "Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо бор-йўғи иккита гол урдик"  6 20:54Ровшан Мередов: "Ушбу мусобақа орқали мундиаль иштирокчисига қарши ўйнадик"  3 20:23Саудия Арабистонининг икки клуби МЮ ҳимоячисига қизиқмоқда  1 19:46"Реал" собиқ ходими "Ньюкасл" бош директори бўлди  0 19:19Фарруҳ Сайфиев дисквалификация қилинди  14 18:55CAFA Nations Cup. Ўмон сўнгги дақиқадаги гол эвазига Туркманистонни таслим этди ва вақтинчалик гуруҳ етакчисига айланди  52 18:39"Қатар СК" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  0 18:08Хаби Алонсо "Реал" скаутига нидерландиялик футболчини кузатиб бориш топшириғини берди  1 17:39Англия терма жамоаси ҳимоячиси жароҳат олди ва "Манчестер Сити" ихтиёрига қайтди  2 17:18Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистондан устун келди  3 16:48Трент "Ливерпул"дан "Реал"га ўтиши ҳақида: "Ҳаётимдаги энг оғир қарорлардан бири"  5

Иордания мураббийи шогирдлари Сурияни мағлуб этишига ишонмоқда Новости

Иордания мураббийи шогирдлари Сурияни мағлуб этишига ишонмоқда

Бугун Иордания терма жамоаси сафарда Сурияга қарши Осиё Кубоги-2015 саралаш босқичидан ўрин олган баҳсни ўтказади.

Бу ўйин аслида мартда бўлиб ўтиши лозим эди, аммо ўшанда ЖЧ-2014 саралаш босқичи ўйинлари ҳам борлиги учун ОФК қитъа биринчилиги саралаш учрашувларини августга кўчирганди. Демак, бугун Тошкент вақти билан 19:30 Сурия – Иордания баҳси бошланади.

Хабарингиз бор, ҳозир Иордания терма жамоасини ўз вақтида Мисрнинг энг яхши тўпурар ҳужумчиларидан бири бўлган Ҳоссам Ҳассан бошқармоқда. Ушбу мураббий шу йилнинг июнь ойи охирларида Иордания термасини қабул қилиб олди. Бунгача иорданияликларни Аднан Ҳамд бошқариб келаётганди.
 
Ўйиндан олдинги матбуот анжуманида Иордания термаси устози қуйидаги фикрларни билдирди: “Саралаш баҳсларида муваффақиятли иштирок этиш бизнинг бош вазифамиз. Биз Сурияни ҳурмат қиламиз, лекин уларни мағлуб этишимизга тўлиқ ишоняпман. Мана икки ойдирки терма жамоа тинмай машғулот ўтказмоқда. Бу орада Фаластин ва Ливия термаларига қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушдик. Мана энди Сурия билан кечадиган ўйинни ҳам ўз фойдамизга ҳал этсак, гуруҳда биринчи ўринга кўтарилиб оламиз”.

Эслатиб ўтамиз, Сурия – Иордания учрашуви сиёсий сабабларга кўра Эрон пойтахти Теҳронда ўтказилади. Бу эса Иордания учун янада кўпроқ устунлик бериши тахмин қилинмоқда.

“Ўйлашимча, Сурия учун уйда ёки бетараф майдонда ўйнашнинг фарқи йўқ, - дейди Ҳоссам Ҳассан. – Ҳозир жамоалар исталган жойда ўз кучларини намойиш эта олишяпти. Муҳими биз бир текис ўйин намойиш этсак бас. Биз уйда ва меҳмонда бир хил тўп сурсакгина ўз мақсадимизга эриша оламиз”.

Ўз навбатида Сурия термаси устози Анас Махлуф ҳам бугунги беллашув борасида ўз фикрларини айтиб ўтди: “Сурияда давом этаётган сиёсий нотинч вазият туфайли уй учрашувларини Теҳронда ўтказиб туришга мажбурмиз. Шунга қарамай, қўлдан келганча тайёргарлик кўрдик. Мана ўн кундирки Теҳрондамиз ва бу орада Эрон биринчи лигаси вакили билан куч синашдик. Биз ҳам Иордания билан ўйинга тайёрмиз”.

Мухлисларимиз яхши билишади, Иордания ЖЧ-2014 плей-офф босқичида Ўзбекистон терма жамоасининг рақиби ҳисобланади. Вакилларимиз дастлаб 6 сентябрь куни Иордания билан сафарда тўп суришса, 10 сентбярь куни уларни ўз майдонимизда қабул қиламиз. Шундай экан, Иорданиянинг ҳар бир тайёргарлиги ва ўйини биз учун ўта муҳим.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика