RU

Последние новости

17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  0 16:57"Динамо" "Қизилқум" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1 16:30Дешам Саудия Арабистонидан таклифлар олганини тасдиқлади  0 16:07Ямаль Испания терма жамоаси қайдномасидан чиқарилди  3 15:46"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?  7 15:34Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси ЖЧ йўлланмасини муддатидан олдин ҳал этди!  6 15:18Ўзбекистон U-19 чемпионати — Осиёда йилнинг энг яхши ёшлар лигаси  1 14:4924 ёшли дарвозабон, амалдаги чемпионни ютган мураббий, термага чақирилмайдиган вингер, турни безаб берувчи голни урган хавбек — Суперлигада 28-турнинг энг яхшилари  1 14:27Исақов, Папава, Плетнёв, Умар, Дориев... Суперлига 28-тур рамзий терма жамоаси  0 14:01Гвардиола: "Силва — мен учратган энг ақлли футболчилардан бири"  0 13:29Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин  29 13:12Арне Слот ҳакамлардан норози: "Лайнсмен байроқни кўтариш учун 13 сония вақт сарфлади"  0 12:45Фердинанд МЮ натижасига катта ҳисса қўшаётган 3 футболчини ажратиб кўрсатди  1 12:07"Челси" "Реал" ортга қайтаришни хоҳлаётган истеъдодга эътибор қаратди  4 11:40Нагельсманн Германиянинг ноябрь ойидаги йиғинидан тажриба майдони сифатида фойдаланиш ниятида эмас  0

Иордания миллий терма жамоаси ўз машғулотларини бошлади Новости

Иордания миллий терма жамоаси ўз машғулотларини бошлади

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ-2014 саралаш плей-офф ўйинларидаги рақиби - Иордания миллий терма жамоаси 14 июль куни ОК-2015 саралаши ҳамда ЖЧ-2014 саралаш плей-офф ўйинларидан олдинги илк расмий машғулотларини бошлади.
Илк машғулотларда терма жамоага чақирилган 28 нафар футболчидар 22 нафари иштирок этган.

Иордания терма жамоасининг мисрлик бош мураббийи Ҳуссам Ҳассаннинг таъкидлашича, илк машғулотларда футболчиларнинг жисмоний ҳолати ва тактик жиҳатларга кўпроқ урғу берилади. «Олдимизда жуда муҳим босқич турибди. Биз буни ҳис қилган ҳолда катта тайёргарлик кўришимиз ва Иордания футболи айни дамда кучли кўтарилишга эришганини исботлашимиз лозим. Терма жамоа футболчилари ҳам буни ҳис қилиб турибдилар», - дейди Ҳуссам Ҳассан.

«Терма жамоа футболчилари билан ҳафтада икки кун машғулот олиб борамиз. Бу билан футболчиларнинг жисмоний ҳолатини бир маромда ушлаб туришни мақсад қилганмиз», дея қўшимча қилди иорданияликлар бош мураббийи. «Биз, саралашнинг 4-босқичида иштирок этган футболчиларнинг ўзагини сақлаб қолган ҳолда, терма жамоага яна бир қатор янги футболчиларни таклиф этдик. Терма жамоа ҳафтанинг якшанба ва душанба кунлари машғулот ўтказади. Якшанба кунги машғулотлар ОАВ ҳодимлари учун очиқ бўлади. Душанба кунлари эса машғулотлар ёпиқ эшиклар ортида бўлади. Биз ОАВ ҳодимлари ва терма жамоага бефарқ бўлмаган барчани ҳурмат қиламиз ва улар билан ҳамкорлик қилишга тайёрмиз. Аммо, муҳим ўйинлар олдидан футболчиларни ортиқча чалғтимаслликка ҳаракат қиламиз», дея бош мураббийининг сўзларидан парча келтирмоқда, Иордания Футбол Уюшмаси расмий сайти.

Эслатиб ўтамиз, Иордания миллий терма жамоаси ЖЧ-2014 саралаш плей-офф учрашувида Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши тўп суради. Дастлабки ўйин 6 сентябрь куни Иордания пойтахти Аммани шаҳрида ўтказилса, жавоб ўйини 10 сентябрь кунт Тошкентда ўтказилади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика