RU

Последние новости

23:17Рубен Аморим: "Ўзимга, футболчиларга ва клубга ишонаман"  0 22:44Месси Флик "Барселона" бош мураббийи бўлгани ҳақида гапирди  3 22:08"Интер Майами"ни ким бошқариши аниқ  0 21:48Виталий Левченко: "Нефтчи"да ёшлар йўқ? Бунинг учун шароитлар йўқ"   4 21:35Рўзиқул Бурдиев: "Чемпионатда ҳеч қандай мақсад қолмаган"  11 21:15Саудия Арабистони. "Ал Насср" - "Ал Қодисия" баҳси асосий таркиблари маълум!  8 21:09Жамшид Саидов: "Ёш болалардек ўйнадик, рақиб бизни янчиб ташлади"  0 20:57Сергей Лушчан: "Навбаҳор" футболчилари "Нефтчи"га ўтяпти? Балки..."  2 20:33Суперлига. "Навбаҳор" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1 20:21"Пахтакор" 8 йил олдинги антирекордини такрорлади  2 20:15Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Қизилқум"ни 5:1 ҳисобида мағлуб этди  21 20:00Ямаль "Сельта"га қарши ўйнамайди  2 19:42Франция футбол Федерация ПСЖнинг "Мбаппе иши" бўйича апелляциясини рад этди  0 19:31Суперлига. "Нефтчи" – "Насаф" 2:0. Highlights  5 19:17Анвар Бердиев: "Мақсадимиз — Суперлигага чиқиш"  0

Интервью. Усейн Болт: "Мен Роналду учун овоз бераман" Новости

Интервью. Усейн Болт: "Мен Роналду учун овоз бераман"

Ямайкалик спринтер Усейн Болтни билмайдиган спорт ишқибози бўлмаса керак. У барча даврларнинг энг кучли спринтери ҳисобланади.

Болт 2008 йилги Олимпиада ўйинларида 100 м. ва 200 метрга югуриш бўйича олтин медалларни қўлга киритган. Шунингдек, Лондон-2012 ва Рио-2016да учтадан олтин медал собиҳи бўлган. Шу йил спортчи енгил атлетикадаги фаолиятини тугатди. Усейн Болт ФИФА расмий сайтига берган интервьюсида кейинги режалари ҳақида гапириб берди. 

- Ямайка терма жамоаси 1998 йил Францияда ўтган жаҳон чемпионатида иштирок этган пайт сиз 11 ёшда эдингиз. Бу мусобақани кузатганмисиз? 
- Мен Ватаним терма жамоаси жаҳон чемпионатига чиққан кунни ҳеч қачон унутмайман. Ўшанда Бош вазир мамлакатда байрам эълон қилганди. Қолаверса, мундиалдаги биринчи голимиз ҳам эсимда қолган: Робби Ирл бош билан Хорватия дарвозасига урганди. Шунингдек, Теодор Уитмор Японияга иккита гол урганини ҳам биламан. 

- Мана яқинда спринтерликни тугатдингиз. Энди ўзингизни футболда синаб кўрасизми? 
- Мен жон деб ўзимни бирорта клубда синаб кўрган бўлардим. Менга футбол доим ёққан ва буни ҳамма билади. Ўзимни футболда синаб кўришим мумкинлиги ҳақида интервью берганимдан кейин бир қатор клублар менга таклиф билан чиқишди. Аммо август ойида жароҳат олганим боис ҳеч қаерга бора олмадим. Ўйлашимча, кейинги йил барибир футбол ўйнайман. 

- Ҳеч машғулот пайтида бошқа спринтерлар билан тўп тепганмисиз? 
- Биз қишда Ямайкада кўп бор футбол ўйнаймиз. Албатта, бу мураббийларимизга ёқмасди, чунки улар менинг жароҳат олишимдан қўрқишарди. Лекин шуни айтишим мумкин, мен тўп тепиб ҳали жароҳат олган эмасман.

- Ҳозирда 2016/17 мавсум якунлари бўйича энг яхши 11таликни аниқлаш авж олмоқда. Сиз рамзий терма жамоага кимларни қўшган бўлардингиз? 
- Жаҳонда буюк футболчилар кўп. Шу боис 11талик таркибни тузиш осон эмас. Лекин мен ҳужум чизиғига албатта Неймар, Месси ва Роналдуни қўйган бўлардим. Дарвозани Буффон қўриқлайди. Марказий ҳимояда Бонуччи билан Серхио Рамос. Ўнгда Дани Алвеш, чапда эса Марсело. Ярим ҳимояда Пол Погба, Нголо Канте ва Филипп Коутиньо. 

- ФИФАнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун уч футболчи курашмоқда: Роналду, Месси ва Неймар. Сиз ким учун овоз берасиз? 
- Роналду учун. Албатта, рўйхатдаги учала футболчи ҳам ажойиб, лекин Роналду ўтган мавсум Испания чемпиони бўлди, Европа чемпионлар лигасида зафар қучди, шунингдек тўпурарликни қўлдан бой бермади. 

- Энг яхши мураббий бўлиш учун ҳам уч нафар номзод баҳс олиб бормоқда: Зидан, Конте ва Аллегри. Кимнинг қўл остида жон деб ўйнаган бўлардингиз? 
- Зиданнинг жамоасида тўп тепишдан ҳеч қачон бўйин товламаган бўлардим. Мен уни ўйинчилик пайтидан бери ҳурмат қиламан. Мураббий сифатида ҳам Зидан ўсди. У бешта мусобақада бешта совринни қўлга киритди ва бунга қойил қолса арзийди. 

- Энг яхши дарвозабон ким? 
- Албатта, Жанлуижи Буффон. У деярли 40 ёшда, лекин ҳалиям навқирон. Яхши дарвозабонлар ҳар доим майдондаги ўйинчилар учун ишонч бўлиб туради. Мен Буффон билан тез-тез кўришиб тураман ва унинг енгил атлетикани тугатганимдан сўнг юборган хабари мени хурсанд қилди.

- Сиз учун Лондон қандай шаҳар? 
- Мана, 15 йилдирки Лондонга ҳар йили келаман. Бу худди иккинчи уйимдек бўлиб қолган. Шаҳарда ямайкаликлар ниҳоятда кўп ва кўча-кўйда ватандошларимни учратиб қолсам беэътибор қолдирмайман.

- Айтинг-чи, энг яхши бўлиш учун нима қилиш керак? 
- Иқтидор бўлмаса қийин. Бундан ташқари, меҳнат, ишга садоқат ва интизом ҳам ниҳоятда муҳим ўрин тутади. Мен чўққига чиқиш учун кўп ишлаганман ва бу осон бўлмаган. Муваффақиятга эришиш учун баъзан кўп нарсани қурбон қилишингга тўғри келади. Масалан, зиёфатларга бориш, дўстлар билан кўнгилхушлик қилишдан кўп марта воз кечганман. 

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика