RU

Последние новости

14:13Туркманистонга қарши учрашувларда кимлар майдонга тушган ва гол урган? Ўзаро ўйинлар тарихи  0 14:12ESPN: "Реал" футболчиси дунёнинг энг яхши ҳимоячиси, "Арсенал" аъзоси иккинчи  2 13:50Туркманистон устози Мерген Оразов: "Эртага ҳимояда тартибли ҳаракат қилган ҳолда вазиятлардан фойдаланишимиз керак"  0 13:16Сречко Катанец: "Эртага асосий таркибда катта ўзгаришлар бўлмайди. Иккинчи таймда ёшларга имкон берамиз" (матбуот анжумани)  8 12:25Сречко Катанец: "Агар учинчи марта терма жамоани соғлигим туфайли тарк этсам бошқа қайтиб келмайман"  27 11:53Остон Ўрунов Эрон чемпионатининг энг қиммат ўйинчисига айланди, рўйхатда Машарипов ҳам бор  11 11:38ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон МТЖ Туркманистонга қарши оқ либосда ўйнайди  5 11:05ПСЖ Мбаппенинг клуб ҳақидаги сўзларидан норози. Парижликлар Килианни «пастлик» қилди деб ҳисоблашмоқда  3 10:41Кевин Де Брюйне битта сабаб билан Саудия Арабистонига кўчиб ўтишни ўйлаётганини маълум қилди  12 10:14ESPN айни вақтдаги энг кучли ҳужумкор футболчилар рейтингини тузиб чиқди. Месси 7-ўринда, Роналду эса…  12 09:47Суперкомпьютер Евро-2024 мусобақасида кимларнинг имконияти юқори эканлигини баҳолади  8 09:20Мбаппе ПСЖ билан келишмовчиликлар ҳақида гапирди  13 08:52Ўзбекистон -Туркманистон ўртасидаги учрашув учун чипталар сотувга чиқди. Энг қиммат чипта нархи қанча?  17 08:30Ўртоқлик ўйини. Португалия - Финляндия 4:2  0 08:25«Барселона»нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум  7

Интервью. Станислав Андреев: "Пахтакор" ҳар қандай ҳолатда ҳам кучли рақиб. "Сўғдиёна" кубокни ютишни мақсад қилган" Новости

Интервью. Станислав Андреев: "Пахтакор" ҳар қандай ҳолатда ҳам кучли рақиб. "Сўғдиёна" кубокни ютишни мақсад қилган"

Кеча Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичидан ўрин олган "Пахтакор" - "Сўғдиёна" учрашуви бўлиб ўтди.

Голларга бой ўтган учрашувда омад Иван Бошкович шогирдларига кулиб боқди. Якунда эса "Сўғдиёна" юз фоизлик натижа билан кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритди. Учрашувдан сўнг жамоанинг тажрибали футболчиси Станислав Андреевнинг фикрлари билан қизиқдик. 

Пахтакор

Кими Мерк - 13', Кими Мерк - 75'

Кубок Узбекистана. Тур 3

26/04/2024, 16:30

3
:
2
Завершен

Согдиана

Самандар Мавлонкулов - 6', Шохрух Абдурахмонов - 12', Станислав Андреев - 15'

45'
90'
13'  Кими Мерк
42'  Сардор Собирходжаев
75'  Кими Мерк
6'  Самандар Мавлонкулов
12'  Шохрух Абдурахмонов
15'  Станислав Андреев

- Станислав "Пахтакор" устидан қўлга киритилган ғалаба ҳақида фикрларингиз. Суперлига ва кубокда кетма-кет икки бор бу иш уддасидан чиқилди...

- Учрашувнинг катта қисмида кўпчиликни ташкил қилган бўлсакда ўзимизга-ўзимиз қийинчилик яратдик. "Пахтакор" қандай ҳолатда бўлмасин кучли ва халқ жамоаси ҳисобланади. Улар билан ўйинлар осон ўтмаган.  

- Гол урдингиз ва ассист қайд этдингиз. Голни нишонлаганингиз йўқ. Бу "Пахтакор"га кўрсатилган ҳурматми?

- "Пахтакор"да узоқ йиллар тўп тепганман. Бу ўйин, нима ҳам қила олардим. Ҳозир "Сўғдиёна" футболчисиман. 

- Иккинчи бўлимда "Сўғдиёна" ўйин сифати томонлама умуман ўзгарди. Танаффусдан кейин нима содир бўлди?

- Фикримча, руҳий томондан эрта хотиржамликка берилдик. Рақиб бундан фойдаланиб яна битта тўп киритди. Юқорида айтганимдек муаммони ўзимиз яратдик. 

- Сизнинг позициянгиз кўпроқ куч ва тезлик талаб қилади. 35 ёшда ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?

- Машғулотларни ҳар куни тўғри олиб борсангиз қийинчилик туғдирмайди. Машғулотда қийналсангиз ўйинда осон бўлади.  

- Жамоа гуруҳдан чиқди. "Сўғдиёна" қайси босқичгача боришни мақсад қилган?

- Ўзбекистон кубоги мавсумни соврин билан якунлаш учун энг қисқа йўл ҳисобланади. Қолаверса, кубок ғолиби ОЧЛга йўлланма олади. Раҳбарият олдимизга максимал вазифани қўйган. 

- Миш-мишларга қараганда "Сўғдиёна" кубокни ютса, раҳбарият футболчиларга автомобиль совға қилар экан...

- Очиғи бу ҳақида сиздан эшитиб турибман. Менинг хабарим йўқ. Миш-мишлар доим бўлиб туради.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: -2   

Комментарии

   
10 мая 22:37:59
Nuriddin Live
Катталар Пахтакорга пул тикишдан зерикишди.
ОЧЛда гажита бермади. Ундан индамай қўя қолишди. Яқинда стадионни бузиб, пулларини чиқариб олишади фаоллар
   
30 апр 10:18:14
Xurshid Aminov
Пахтакор хали кайтади
   
27 апр 13:36:19
Mamadiyorov Mahmud
Андреев иккинчи баҳорни ўтказмоқда, интилувчан, меҳнаткаш футболчи.
   
27 апр 11:32:45
Mashhurbek Toraboyev
Sharmanda uyat Paxtakorga
   
27 апр 11:32:24
Mashhurbek Toraboyev
Sharmanda
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика