RU

Последние новости

02:20А Серия. "Рома" ва "Наполи" ишончли ғалабага эришди, "Ювентус" ва "Милан" ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмади  1 02:14Ла Лига. "Сельта" ва "Атлетико" ўзаро дуранг ўйнади, мадридликлар 40-дақиқада бир киши кам бўлиб қолишди  3 01:40Лига 1. "Лилль"ни ПСЖга қарши ўйиндаги мағлубиятдан Мбаппе қутқариб қолди  5 01:03Харри Магуайр фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  1 23:58Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда "Гёзтепе"га мағлуб бўлди, меҳмонлар сафида Шомуродов ва Файзуллаев ҳаракат қилди  13 22:27АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда Холанднинг голи эвазига "Брентфорд"ни мағлуб этди  10 22:12Виталий Левченко: "Ўзимизга боғлиқ барчасини максимал даражада бажарамиз"  11 22:00Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 2:0   1 21:55Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда "Чадормалу" билан дуранг ўйнади, Ашурматов баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:22Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Севилья"дан тўртта гол қабул қилиб олди ва мағлубиятга учради  172 21:15Мирко Йеличич: "Уч очкони қўлга киритдик, лекин ўйиндан унчалик мамнун эмасман"  0 21:02Максим Шацких: "Футболчилар чарчаб қолгани сезилиб турди"  18 20:59Асрор Алиқулов: "Кўп вазиятлар яратдик, лекин гол уришга келганда муаммога йўлиқдик"  0 20:55Кенжабоевнинг СУПEР голи "Қизилқум"га муҳим ғалабани тақдим этди  4 20:30Раде Петрович: "Ўйинни 60 дақиқа назорат қилиб ғалаба қозондик"  2

Интервью. Роберто Манчини: "Жамоа мавсум оралиғида ўсишга эриша олади" Новости

Интервью. Роберто Манчини: "Жамоа мавсум оралиғида ўсишга эриша олади"

“Sky Sport” телеканали ижодкорлари "Интер" устози Роберто Манчинидан жамоанинг ёзги трансферлар учун режалари тўғрисида кўпчиликни қизиқтирган саволларга жавоб олишди. “Вольфсбург”дан хорватиялик Иван Перишичнинг “Интер” сафига қўшилиши шу кунларда муҳокама қилиняпти. Суҳбат Перишич юзасидан савол билан бошланди.
- Перишич билан шартнома имзолашга ҳозирланяпсизми?
- Билмайман. Уни кўплаб клублар таркибига қўшиб олмоқчи. “Вольфсбург” эса у билан хайрлашишни хоҳламаяпти. 8-9 нафар футболчини сотиб олиш ҳақидаги гаплар шунчаки ҳазил эди.

- Жамоани кескин ўзгаришлар кутмоқдами?
- Мендан сўрашганда 10 нафар футболчи керак деб айтмаслик учун 8-9 нафар дея жавоб бергандим (кулади).

- Ковачич юқори савияли футболчими ёки шунчаки яхши?
- У юқори савияли футболчига айланади. Унда бунинг учун барча жиҳатлар мавжуд. Унинг хатолари ҳали жуда ёш эканлиги туфайли бўляпти. Шу билан бирга характер тарафдан анча ўсишга эришди.

- Ковачич жамоада қоладими?
- Ўйлашимча, ҳа. Ҳозирги пайтда бошқа сценарий йўқ.

- “Интер”ни кейинги мавсумда қандай кўряпсиз?

- Ушбу мавсумда бўлганидан кескин ўзгаришлар бўлмайди деб ўйлайман. Кўп нарса кучайишга боғлиқ. Осон бўлмаган трансфер ойнаси кутилмоқда. Ҳозир юқори савияли ўйинчилар жуда кўп эмас. Бундай футболчиларга эга клублар улар билан хайрлашишни исташмайди. Керакли ўйинчиларни топиш учун фаол ҳаракат қилиш лозим бўлади.

- Ҳимояда ўзгаришлар бўладими?
- Январда бир ҳимоячини қўшиб олганмиз. “Интер” уни кузатиб борганди. У яхши тезликка эга ва жамоани кучайтиради. Кейин нима бўлишини кўрамиз. Ҳозир ким сотиб олинишини тасдиқлаш қийин.

- Ярим ҳимояни кучайтириш устида иш олиб бориляптими? Туре билан боғлиқ омадсизлик ва Мело ҳамда Кондогбия билан боғлиқ ҳолатга изоҳ бера оласизми?
- Бу футболчиларга трансферлар бозорида талаб катта. Улар билан фақатгина биз қизиқмаяпмиз. Нимани амалга ошириш насиб этишини кўрамиз.

- “Интер” нима учун сиз келгандан кейин кучайиб кета олмади?
- Ўйлашимча, ўйинда баъзи кучайишларни уддаладик. Афсуски, бу натижаларда акс этмади. Жамоа кўплаб зарур бўлмаган хатоларга йўл қўйди. “Ювентус” ва “Женоа” билан учрашувларда ғалаба қозонганимизда барчаси бошқача кўриниш оларди. Шу билан бирга жамоа амалга оширган ишдан қониқиш ҳосил қилдим. Келаси мавсумда ўйинимизда хатолар сонини имкони борича камайтиришимиз керак бўлади.

- Клуб етакчи футболчилардан кимнидир сотиб юборишга мажбур эканлиги ростми? Айнан кимни?
- Бунга зарурат бор деб ўйламайман. Ҳозир барча футболчилар менинг назоратим остида. Бундай таваккалга бормасак керак.

- Жамоага скудетто учун курашишга нималар зарур?
- Скудетто учун курашишга уриниб кўрамиз. Ҳозирги таркиб билан ҳам курашишга имконият мавжуд. Жамоа ўсишга эришди ва мавсумлар оралиғида янада ривожланиши мумкин.

- Михайловичга қарши дерби қандай бўлади?
- Шубҳасиз, ноодатийроқ бўлади. Мен у “Милан”ни бошқаришидан хурсандман. Синиша ҳозир “Милан”дек буюк жамоани бошқариш учун етарлича тажрибага эга.

- Ибрагимовични “Интер”га қайтарган бўлармидингиз?
- У ҳамон ўйин тақдирини бир ўзи ҳал қилиши имкониятига эга. Албатта, қайтарган бўлардим.

- Шакири фойдасига қарор қабул қилганингиздан афсусланмайсизми?
- Йўқ. У яхши савиядаги футболчи. Баъзида ўйинчиларга янги жамоага кўникиб кетиш учун вақт керак бўлади. Шу сабабли омадли ва омадсиз ўйинлар рўй бериб туради.

- Моратти қачондир “Интер”ни ўзига қайтариши мумкинми?
- Билмайман. Унинг орзуси? Кўп йиллар давомида у президентлик қилди. Барча совринларга эга чиқди. Шунчаки билмайман.

- Италия терма жамоасини бошқариш хоҳиши борми?
- Тўғриси, билмайман. Шубҳасиз, бу катта фахр бўлади. Терма жамоани бошқариш барчага ҳам насиб этмайди. Қачондир уни бошқарсам, бундан хурсанд бўламан.


Беҳзод Назаров тайёрлади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика