RU

Последние новости

21:47Рустамбек Фомин: "Бу термада ўзгаришлар кўп бўлди. Шу сабабдан бўлса керак, пастроқ темп кузатилди"  0 21:11Азизбек Тўлқинбеков: "Жаҳон чемпионатигача ишлашимиз керак бўлган жиҳатларимиз кўп"   0 20:54Қувончбек Абраев: "Озарбайжон билан илк баҳсдан тўғри хулоса чиқариб бугун гол урдик"   0 20:38Жамолиддин Раҳматуллаев: "Бугун асосий мақсад натижа эмасди"  0 20:12Равшан Ҳайдаров: "Натижа бор, лекин ўйин борасида саволларимиз кўп"   5 19:47Финалиссима Осиёда бўлиши мумкин  2 19:26"Қизилқум" назорат ўйинида "Бухоро"ни мағлуб қилди  2 19:04Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U20 Қозоғистон U21 термасини кичик ҳисобда мағлуб этди  15 18:56Коло Туре Гвардиола штабида ишлаётгани ҳақида: "Менга айнан шу етишмаётганди"  0 18:10Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U18 Озарбайжонни мағлуб қилди, Абраевдан дубль  2 17:57Мбаппесиз қолган Франция термасига ким сардор бўлади?  0 17:39Ўзбекистон U-16 термаси Японияга мағлуб бўлди   13 17:09Уругвайга қарши ўйин олдидан Фабио Каннаваро нималар деди?  9 16:58Спаллетти Италия термасининг жаҳон чемпионатига чиқишига ишонади  3 16:39Килиан Мбаппе: "Роналду - энг зўри"  36

Интервью. Марчелло Липпи: "Замонавий футболда Хитой энг кучли мамлакатлардан бири" Новости

Интервью. Марчелло Липпи: "Замонавий футболда Хитой энг кучли мамлакатлардан бири"

Хитой терма жамоасининг янги устози Марчелло Липпи ФИФА расмий сайтига интервью берди.

Италиялик мураббий терманинг Россиядаги мундиалга чиқиш имкониятлари борасидаги саволга дарҳол "оқ байроқ"ни кўтаришни истамади. Хитой айни пайтда Осиё қитъасидаги саралаш баҳсларида 4та ўйиндан сўнг 1 очко тўплаб ўз гуруҳида охирги поғонада бормоқда. Жамоа гуруҳ пешқадамлари Эрон, Ўзбекистон ва Жанубий Кореядан мос равишда 9, 8 ва 6 очколарга ортда бормоқда.

Липпи хитойлик футболчиларнинг муаммоларидан албатта хабардор. Ноябрь ойида Қатар, кейинги йил март ойида Жанубий Корея устидан ғалаба қўлга киритилса Хитой дарҳол Россиядаги Жаҳон чемпионатига чиқиш пойгасига қўшилиши аниқ.

«Айни пайтда вазият биз учун жуда мураккаб, – дейди 68 ёшли мураббий. – Худдики, бизда имконият қолмагандек туюлмоқда. Аммо бирлашиб деярли амалга ошириб бўлмайдиган ишни амалга ошириш мумкин.

Бундан ташқари терма жамоанинг келажаги ҳақида ҳам бош қотириш керак. Бунинг учун рақобатбардош жамоа тузиш лозим».

Липпи бундан олдин Хитойнинг «Гуанчжоу Эвергранд» клуби билан уч марта мамлакат чемпиони бўлди ва бир бор Осиё чемпионлар лигасида ғолиб чиқди. 2013 йилги клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ушбу мураббий қўл остидаги «Гуанчжоу» чорак финалда Мисрнинг «Ал-Аҳли» клубини доғда қолдирди ва учинчи ўрин учун баҳсда Роналдиньоси бор «Атлетико Минейро»га 2:3 ҳисобида ютқазиб қўйди. Липпи олдинроқ Хитой терма жамоасида ишлаши ҳам мумкин эди, аммо клубдаги иши туфайли бундан воз кечганди.



«Бундай имконият бўлганди, бироқ мен «Гуанчжоу»да ишлаётгандим, шу сабабли бу вариантни кейинроққа қолдиришга мажбур эдим. Гуанчжоудаги фаолиятим тугагач Италияга қайтдим, яна Хитойга қайтиб келишни истардим. Бу мамлакатнинг мени қўллаб қувватлаётганини ҳис қилиб турардим.

Замонавий футболда Хитой энг кучли мамлакатлардан бири. Хитой футболига ривожланишида ёрдам беришга ҳаракат қиламан. Бу ерда кучли футболчилар етарли, Хитой ўзини бошқалардан кучсиз деб ҳисобламаслиги керак, бунинг учун янги даражага чиқиш лозим. Хитойга керакли жиҳатлар – масъулият, аниқ мақсад ва мақсадга эришиш учун ишонч».

Хитой терма жамоаси илк бор 2002 йилда Жаҳон чемпионатига чиққанида ҳам уни хорижлик мураббий сербиялик Бора Милутинович бошқарар эди. Хитойнинг ўша натижани такрорлаш имконияти жуда ҳам паст. Бироқ Липпи Жаҳон чемпионатларида мўжиза яратишга уста.

«2006 йилда ҳеч ким Италия Жаҳон чемпиони бўлишини кутмаганди», – дейди ЖЧ-2002 ва Евро-2004даги муваффақиятсизликлардан сўнг Италияни чемпион қилган мураббий.


ФИФА расмий сайтидан Нарзулла Сайдуллаев таржимаси

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика