RU

Последние новости

22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  8 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  4 21:22Камолиддин Тожиев: "Чиройли ўйин бўлди, ғалаба учун ҳаммага раҳмат"  1 21:12"Челси" — "Ливерпуль". Бироздан сўнг бошланадиган ўйиннинг асосий таркиблари билан танишинг  24 21:03Суперлига. Пенальтидан гол урилмаган "Бунёдкор" ва "Насаф" учрашувида кетма-кет учинчи марта 2:2 ҳисоби қайд этилди  97 20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  4 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  15 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  32 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  12 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  34 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3

Интервью. Февзи Давлетов: "Тизимли ўйинимизни сақлаб қолдик. Трансферлар? Айнан керакли позицияга футболчи олинди" Новости

Интервью. Февзи Давлетов: "Тизимли ўйинимизни сақлаб қолдик. Трансферлар? Айнан керакли позицияга футболчи олинди"

Сўнгги икки йилда тўғри йўлга тушиб олган, таркибда катта номлардан кўра ёшларга нисбатан кўпроқ имконият бераётган "Сурхон" 2025 йилда ҳам ўз принципларидан воз кечмайди.

Термизликлар қишки трансфер ойнасида таркибини сақлаб қолган ҳолда бир неча нафар ёш футболчиларни жалб қилди. Беҳруз Каримов, Беҳруз Шукуруллаев, Муҳаммадюсуф Мирқодировлар шулар жумласидандир. Бу ҳақида батафсилроқ жамоа устози Февзи Давлетовнинг фикрлари билан қизиқдик.

Февзи Ризаевич "Сурхон"нинг Суперлигага тайёргарлиги ҳақида гапириб ўтсангиз...  

- Январь ойи бошида янги мавсумга тараддудни бошладик, йигитлар тиббий кўрикдан ўтишди. Навбатдаги йиғинни эса Анталияда ўтказишга қарор қилдик. Бир нечта назорат учрашувларида майдонга тушдик, ҳаммаси режага мувофиқ ташкиллаштирилди. Йигитларга бир неча кун ҳордиқ берганимиздан сўнг яна машғулотларга киришдик, белгиланган назорат учрашувларида иштирок этмоқдамиз. Мавсумни 8 март куни Самарқандда "Қизилқум"га қарши бошлаймиз.

- Тошкентда эса об-ҳаво инжиқлигини кўрсатди... 

- Тайёргарлик яхши ўтди. Балки Анталиядан бироз кечроқ келишимиз мумкин эди, об-ҳавони кўряпсиз. Шу нарса бироз таъсир қилди. Умуман олганда ҳаммаси жойида. Анталияда ҳамма шароитлар, учрашувлар жуда яхши бўлди. 

- Катта футболчилар таркибга жалб қилинмади. Демак, клубнинг ўтган йилги таркибдан кўнгли тўлди?

- Қишда айнан керакли позицияларга футболчиларни олдик, чунки жамоамиз ўзагини сақлаб қолганмиз. Ёш футболчиларни қўшиб олдик, селекциядан қониқиш ҳосил қилдик дея оламан. 

Анталиядаги назорат учрашувларида ўзидан чакки таассурот қолдирмаган Муҳаммадюсуф Мирқодиров кашфиёт футболчи бўла оладими?

- Ҳамма нарса ўзига боғлиқ. Барча футболчиларда ўзини кўрсатиши учун имконият бор. 

- Ниҳоят Термизда ўйнайсизлар...

- Бу йил Термизда ўз майдонимизда ўйнаймиз. Стадионда катта реконструкция ишлари олиб борилди. Захира майдони ҳам борлиги қувонарли. Ҳар бир ўйинда арена мухлислар билан тўлишига шубҳа йўқ. Бу қайсидир маънода футболчиларга ёқимли босимни юклайди. Биз ўз йўлимиздан қайтмаймиз. Жамоамиз тизмли ўйинини сақлаб қолдик.  Ўз ўйинимизни яхшилаган ҳолда мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика