RU

Последние новости

00:15Арсен Венгер офсайднинг бутунлай янгича қоидасини таклиф қилмоқда  1 00:01Европа Лигаси. "Байер" ва "Аталанта" чемпионлик учун баҳс олиб боришмоқда (онлайн ҳисоб)  5 23:33Бекхэм: "Тарихдаги энг зўр футболчи бизда ўйнаётганига ҳали ҳам ишона олмаяпман"  7 23:09Европа лигаси финали. "Аталанта" – "Байер". Таркиблар аниқ!  3 22:41Анвар Бердиев: "Машғулотларда ишланган режа иш берганидан хурсандман"  1 22:25Ҳаким Фузайлов: "Янги жамоада дастлабки ўйинлар сиз истагандек ўтмайди"  5 22:10ФИНАЛгача...  17 22:00Футзал. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси иккинчи ўртоқлик ўйинида Россияни мағлубиятга учратди  1 21:39Исроилда футбол тарихидаги энг узун пенальтилар серияси қайд этилди  8 21:15Манба: Эрик тен Хаг Англия кубоги финалидаги сўнг МЮни тарк этади  12 20:43Неймар қачон сафга қайтади? "Ал Ҳилол" бош мураббийи жавоб берди  4 20:01Про лига. "Шўртан" "Хоразм"ни мағлуб этди, дарвозабондан ассист  8 19:33"Клуб ҳеч кимга керак эмаслигини кўриш мен учун оғриқли" — "Нефтчи" бош мураббийи  17 19:15"Sofascore"нинг АПЛ рамзий жамоасидан Холанд ва де Брюйне жой олмади  11 18:38"Сурхон" – "Насаф" беллашувида пенальти бормиди? "Сўғдиёна" ҳакамликдан азият чекдими? Суперлиганинг 8-турида реферилар қабул қилган баҳсли қарорлар таҳлили  8

Интервью. Фарруҳ Икромов: "Қийин кунларни ўтказдим. Ортимдан ҳар хил гаплар ёғилди. "Сурхон" мухлисларидан узр сўрайман" Новости

Интервью. Фарруҳ Икромов: "Қийин кунларни ўтказдим. Ортимдан ҳар хил гаплар ёғилди. "Сурхон" мухлисларидан узр сўрайман"

Жароҳатдан сўнг яшил майдонга қайтган Фарруҳ Икромов билан интервью.

Бир йил олдин Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида жароҳат олиб сафдан чиққан Фарруҳ Икромов кеча "Сурхон" билан учрашувнинг 63-дақиқасида Павел Могилевец билан алмаштирилди. Қайтишини гол билан нишонлаган футболчи термизлик ишқибозлар билан бўлган вазиятдан сўнг ҳакам томонидан четлатилди. Ўйин якунлангач ярим ҳимоячига бир нечта саволлар билан юзландик. 

- Аввало яшил майдонга қайтганингиз билан табриклаймиз. Умуман бу борадаги биринчи ҳиссиётлар билан ўртоқлашсангиз...

- Буни сўз ёки икки оғиз гап билан тушунтириш қийин. Аммо бу кунни келишини жуда кутгандим. 

- Ўйинга жуда яхши киришиб кетдингиз. Кўриниб турибдики, жисмоний ҳолатингиз чакки эмас. Бундан ҳам эртароқ қайтишингиз мумкинмиди?

- Жуда оғир кунларни бошимдан ўтказдим. Буни оила аъзоларимдан бошқа одам билмайди. У кунлар ортда қолганига худога шукур дейман. Жисмоний ҳолатим яхши. Бу борада менга катта ёрдам берган, "Бунёдкор" клубида иш олиб бораётган фитнесс мураббий Дилобар Сайдуллаевага катта раҳмат айтиб қоламан. Мени майдонга қайтишимга меҳнати сингган инсонлардан бири бўлади.  

- "Сурхон" дарвозасига урган голингиздан сўнг юзага келган можарони қандай изоҳлайсиз? Ўша вазиятни эсласак...

- Бир йил давомида тўп тепмадим. Ортимдан турли гаплар ёғилди. Гол урдим ва ичимдагиларни чиқардим. Бироқ ҳиссиётларимни "Сурхон" мухлисларига кўрсатмоқчи эмасдим. Ҳиссиётла остида менга энг яқин трибуна термизлик мухлислар ўтирган жой эди. Мени нотўғри тушунишмасин. Барчаси ҳиссиётлар билан боғлиқ. Улардан узр сўраб қоламан. 

- Жиддий жароҳатдан сўнг аксарият футболчилар ўзини эҳтиёт қилиб, яна қайталамаслиги учун авайлаб ўйнайди. Натижада тўлиқ кўрсатиши, аввалги даражасига қайтиши бир мунча қийин кечади. Шу жиҳат сизни ҳавотирга солмаяптими?

- Фикримча, сиз ўзбекистонлик футболчиларни назарда тутдингиз. Европада жароҳат олган футболчини жиддий равишда ҳар томонлама қўллаб-қувватлашади. Ҳеч кимга керакмасдек бўлиб қолмайди. Жароҳати бўлса ҳам ҳурмат қилишади. Шунинг учун менда ортиқча қўрқув йўқ. Чунки мен европаликлар қўлидаман. 

- Демак тикланиш жараёнлари хорижлик мутахассислар билан бўлди?

- Жарроҳлик амалиётим Италияда ўтказилди. Бунинг учун ЎФА раҳбариятига миннатдорчилик билдираман. 

- Билишимизга қараганда, Серчко Катанецнинг штабида фаолият юритаётган физиотерапевт Иан Катанец билан Словакияда шуғулландингиз...

- Ҳа. Буни ҳам айтиб ўтиш керак. Жарроҳлик амалиётидан сўнг сон мушаклари учун Иан Катанец билан оз фурсат тикланиш машқларини олиб бордим. Қолаверса, оила аъзолари мени жуда илиқ кутиб олишди. Ушбу мураббийга ва оиласига ташаккуримни билдириб қоламан.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика