RU

Последние новости

01:32Италия терма жамоаси ярим ҳимоячиси жароҳати сабабли Евро-2024'даги илк ўйинни ўтказиб юборади  1 01:01Аргентинанинг Олимпиада учун вақтинчалик таркиби эълон қилинди, ундан Гарначо ўрин олмади  0 00:44Начо Саудия йўл олишга ўтишга яқин турибди, у собиқ жамоадоши билан бир клубда ўйнайди   0 00:25Вадим Абрамов: "Ҳозир гапиргандан кўра жим бўлган маъқул"  3 23:46Месси қайси спортчи билан суратга тушишни хоҳлашини айтди  4 23:28Асрор Алиқулов: "Ҳакамлар қарорини муҳокама қилмаймиз"  1 23:01Улуғбек Бакаев: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик мағлубиятга сабаб бўлди"  8 22:44Тимур Кападзе: "Олимпиадага энг кучлилар ва муносиблар бориши лозим"  5 22:37Суперлига. "Динамо" — "Олимпик" 0:1. Highlights  0 21:58Суперлига. "Олимпик" Жиззахда "Динамо"ни таслим қилди  16 21:49Футзал бўйича Ўзбекистон кубоги финалига ташриф буюрган томошабин iPhone 15 Pro ютиб олиши мумкин  3 21:30Про лига. "Бухоро" мавсумдаги илк мағлубиятни Муборакда қабул қилиб олди, "Арал" эса "Шўртан"дан устун келди  9 21:22Неъматилло Қуттибоев: "Ўйин тақдирини биринчи бўлимда киритилган голлар ҳал қилди. Иккинчи таймда натижа учун ўйнадик"  0 21:05Анвар Бердиев: "Йигитларга бунақа майдонда охиригача курашгани учун миннатдорчилик билдираман"  4 20:48Мухлислар Роналдунинг жарима зарбасини тепишдан олдин ўзига нима дейишини аниқлади  16

Интервью. Фарруҳ Иброҳимов — "Хоразм"нинг старти, "Локомотив"даги олтин даврлар ва испаниялик мураббий ҳақида Новости

Интервью. Фарруҳ Иброҳимов — "Хоразм"нинг старти, "Локомотив"даги олтин даврлар ва испаниялик мураббий ҳақида

"Хоразм" жамоаси қишки трансферлар вақтида таркибига Суперлига ҳавосини кўрган тажрибали футболчиларни жалб қилди.

Бобур Қосимов, Мўмин Мелиев, Ойбек Нурматов, Фарруҳ Иброҳимов каби футболчилар ўз тажрибаси билан жамоанинг муваффақиятларига ҳисса қўшишга ҳаракат қилишмоқда. Фарруҳ Иброҳимовни мухлислар "Локомотив", "Металлург"даги фаолияти орқали яхши танишади. Футболчи ўтган мавсумни "Бухоро"да ўтказганди. Иброҳимов билан аввалги жамоалари, Про лига ва бошқа мавзуларда суҳбатлашдик. 

- Дастлабки 3 та турда "Хоразм" пешқадам турнир жадвалида бўлиб турганди. "Қўқон-1912" билан ўйинда жамоага нима бўлди? Стартдаги натижалар алдамчи эдими?

- Тўғри айтдингиз. Мавсумни ёмон бошлаганимиз йўқ. 3 та турдан сўнг биринчи ўринда кетаётган эдик. Биз фақат сабабини қиламиз. Қолгани худодан. Фарғонада бироз бўлса ҳам омадимиз келмади. Жамоадаги барча ҳаракат қилди. Қайсидир жойда бўшашдик ва хатоларга йўл қўйдик. Ҳозир айбдорни қидиришни мавриди эмас. Барчамиз бирлашиб навбатдаги ўйинларга тайёрланишимиз керак. 

- Жисмоний, тактик тайёргарлик ўз йўлига. Бу мағлубият руҳан таъсир қилмайдими?

- Ўйинни кўриб чиқиб хатолар устида иш олиб борамиз. Бу мағлубиятни тезда унутамиз. Ўйлайманки, таъсир ўтказмайди. Жамоамизда характер борлигини кўрсатамиз. Мавсум энди бошланди. Ҳали ўйинимизни яна кучайтира оламиз. Ҳеч қайси жамоадан қўрқмаймиз ва ҳурмат қиламиз. 

- Фаолиятингизда илк бор қуйи лигада тўп тепяпсиз. Про лигада қайси томонлама янгиликлар кўрдингиз?

- Про лига жамоалари билан аввал ҳам тўқнаш келганим боис тасаввур бор эди. Асосий ўзгариш сифатида майдонлар сифати яхшиланганини айтишим мумкин. Ўйинлар ҳам осон ўтмаяпти. Ҳар бир турда кураш кечмоқда. Суперлигага чиқиш учун барчада имконият бор. Про лига шу пайтгача анча ўсишга эришгани кўриниб турибди. 

- Фаолиятингизни "Локомотив"да бошлагансиз. Бунгача бўлган босқич ҳақида гапириб берсангиз?

- 2015 йил "Пахтакор"дан "Локомотив-БФК" сафига бориб қўшилганман. У ердан мени ўринбосарлар таркибига жалб қилишган. Катта футболгача Дилшод ака Нуралиев қўл остиларида тўп тепганман. Футболчи бўлишимда уларнинг ҳиссалари катта. Йигит кишининг бошига тушадиган қандай қийинчилик бўлса, барчасидан худонинг марҳамати билан оила аъзоларим ёрдамида бирга ўтиб келганмиз. У пайтларни кўп эслашни истамайман.  

- "Локомотив"да ўзига ҳос олтин давр бўлган. Ўша вақтларда клуб мунтазам совриндор бўлиб келган. ОЧЛ қатнашган. Таркибда юлдузлар тўп тепган. Хотирангизда нималар қолган?

- Мазкур жамоада футболчилик давримнинг энг яхши онлари ўтган деб ҳисоблайман. У ердаги муҳит, оила, бундай футболчилар билан ишлаш барчага орзу. "Локомотив"да нафақат футболчи, балки инсон сифатида ҳам ўсишга эришдим. 


- "Металлург" бу фаолиятнинг чўққиси бўлдими?

- Бекободда энг яхши ўйинларимни кўрсатишга ҳаракат қилдим. У ерда менга Луисма Эрнандеснинг ишончи, футболчиларга муносабати яхши даражага чиқишимга туртки бўлди. Тўғри натижалар яхши бўлмагандир. Лекин мураббийнинг шогирдига бўлган муносабати ўсиш ёки ўсмаслигига таъсир қилишини тушундим.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика