RU

Последние новости

12:24Хвича Анрининг антирекордини такрорлади! ПСЖ эса Монакода ғалаба қозонди  0 11:45"Бенфика" президенти Руй Кошта "Реал" вакили билан жанжалда иштирок этди  3 11:34Назорат учрашувлари. "Андижон" мағлубият, "Сурхон" ғалаба, "Бунёдкор" дуранг билан Туркия йиғинини якунлади  0 11:20Моуринью учун "Реал" ноқулай рақибга айланмоқда: "Special One"да 7 ўйинда 5 та мағлубият  0 10:48"Ювентус" 67 йилдан кейин илк бор Еврокубок ўйинида 5 та гол ўтказиб юборди  2 10:20"У энди ҳеч қачон футбол ўйнамаслиги керак". Мбаппе — "Бенфика" ўйинчиси ҳақида  10 09:53Грузия чемпионатининг иккинчи рақамли тўпурари Ўзбекистон Пролигасида ўйнаши мумкин  0 09:25Винисиус иккинчи ўринга кўтарилиб олди  9 08:57"Насаф"нинг яна бир асосий футболчиси "Навбаҳор"га ўтиши мумкин  13 08:30Жанлука Престианни Винисиус Жуниорнинг ирқий айбловларига жавоб берди   7 08:04"Андижон" яна бир Осиё чемпиони билан шартнома имзолади  2 07:58Жозе Моуринью кечаги учрашув ҳакамига кескин айблов қўйди  12 07:34Винисиус кечаги воқелардан сўнг баёнет билан чиқди  20 03:05ЕЧЛ. ПСЖ "Монако"га қарши ажойиб камбэк амалга оширди, "Боруссия Д" "Аталанта"ни мағлубиятга учратди  6 03:05ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди  151

Асрор Алиқулов: "Ҳакамлар қарорини муҳокама қилмаймиз" Новости

Асрор Алиқулов: "Ҳакамлар қарорини муҳокама қилмаймиз"

Про лиганинг 12-туридан ўрин олган "Машъал" - "Бухоро" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.


- Ўйин ҳақида...

- Осон ўйин ўтказмадик. Йигитлар охиригача яхши ҳаракат қилишди. "Бухоро" Про лигада энг кучли жамоалардан бири. Бугун йигитлар ирода кўрсатишди.

- Легионерлар аксарият ўйинларда захирадан қўшилишаяпти. Бунга сабаб нима?

- Жамоавий боғлиқлик ва футболчиларнинг ўзаро бир-бирларини тушунишларида бажаришимиз лозим бўлган ишлар бор. Легионерлар билан тил масаласида ҳам кичик муаммолар учраб турибди.

- Ҳумоюн Муртозаевга кўрсатилган қизил карточка ҳақида фикрингиз?

- Ҳумоюн шеригини ёнини оламан деб шундай ҳолга тушиб қолди. Ҳакамлар қарорини муҳокама қилмаймиз. Бу вазиятда Муртозаев ўзини босиши керак эди.

- Сизнингча, ушбу мавсумда "Бухоро" кучлими ёки "Машъал"ми?

- Таркиб жиҳатдан "Бухоро" кучли. Лекин "Машъал"ни кучсиз деб айтмаган бўлардим. Ҳозир бизда ҳар қандай рақибга етарлича рақобат туғдира оладиган таркиб бор.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика