"Интер" ўз етакчиларига янги шартномалар тайёрламоқда
07 сен 2021 20:08
Новости
"Интер" ўз етакчиларига янги шартномалар тайёрламоқда
Миланнинг "Интер" клуби жамоанинг етакчи футболчилари билан янги келишув тузиш ниятида.
Манбага кўра, клубнинг мақсади – Лаутаро Мартинес, Николо Барелла ва Марцело Брозович билан шартномани узайтириш.
Аргентиналикнинг "нерадзуррилар" билан амалдаги келишуви 2023 йилгача амал қилса, италияликники 2024, хорватияликники эса 2022 йилга қадар мўлжалланган.
Комментарии