Инсайд тасдиқланди: Жамшид Болтабоев "Андижон" шарафини ҳимоя қилади
04 дек 17:54
Новости
Инсайд тасдиқланди: Жамшид Болтабоев "Андижон" шарафини ҳимоя қилади
"Андижон" матбуот хизмати навбатдаги трансферни эълон қилди.
"Мухлислар меҳрини қозонган ярим ҳимоячи Жамшид Болтабоев билан шартнома имзоланди.
Маълумки, футболчи жорий мавсумни “Нефтчи”да бошлади ва иккинчи даврада “Навбаҳор”да тўп тепди.

Маълумот учун, Жамшид 1996 йилнинг 3 октябрь санасида Тошкентда таваллуд топган. 2014 йилдан 2018 йилгача “Пахтакор”да ўйнаган. 2019 ва 2021 йиллари “Сўғдиёна” шарафини ҳимоя қилган. 2022-2024 йилги мавсумларни эса “Навбаҳор”да ўтказган", – дейилади хабарда.
Болтабоев якунланган мавсумда наманганликлар сафида 27 учрашувда майдонга тушиб, 1 тадан гол ва ассист қайд этди.
Аввалроқ хавбек фаолиятини "Андижон"да давом эттириши ҳақида хабар берган эдик.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Комментарии
МТЖ асосий таркиби футболчилари кўчманчилар эмас асосан Пахтакор ва Насаф ўйинчилари