RU

Последние новости

20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  0 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  8 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  97 19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  1 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  7 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   4 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  0 17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бирини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  6 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши ўхшамай қолди  1 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0 15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  5 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  20 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  2

Иньиго "Ал Насср"га ўтиши ҳақида: "Бундай таклифни кўрганда ишона олмадим" Новости

Иньиго "Ал Насср"га ўтиши ҳақида: "Бундай таклифни кўрганда ишона олмадим"

Иньиго Мартинес "Барселона"дан кетиш сабаблари ҳақида сўзлади.

Ҳимоячи Каталония клуби билан шартномасини бекор қилди ва "Ал Насср"га ўтди.

"Шартномам тугашига бир йил қолганди, мен 34 ёшдаман ва бундай имкониятлар пайдо бўлганда рад этиш қийин. Эҳтимол, агар шартномам бўйича кўпроқ вақт қолганида, кўпроқ ўйлаб кўрган бўлардим. Бундан ташқари, "Барселона"да катта маош олардим, оилам ҳам бундан мамнун эди.

Қарор қабул қилиш осон бўлмади, чунки хотиним ва қизларимни ҳам ўзим билан олиб кетаяпман, лекин аниқ айтишим мумкинки, шартнома муддати узоқроқ бўлганда, узоқроқ ўйлаган бўлардим.

Бундай таклифни кўрганда, ҳатто ишона олмадим. Ҳеч ким бундай шартномаларни кутмайди - ҳеч бўлмаганда мен. Бутун фаолиятим давомида футболда "оддий аскар" эдим, ҳаракат ва тер тўкиш эвазига юқорига кўтарилдим. Аммо бундай шартномани олганингда, у сени, ундан ҳам кўпроқ оилангни ҳайратда қолдиради.

Молиявий жиҳатдан бу лигани бошқалари билан таққослаб бўлмайди. Фаолиятимни ва "Барселона"га берганимни ҳисобга олиб, бу қадамни қўйишга қарор қилдим. Футболчининг фаолияти қисқа ва бундай имконият келганда йўқ дейиш қийин," - деди Иньиго.

Рейтинг: +7   

Комментарии

   
14 авг 06:13:06
QosimNozimBavariyaChmpn
Flikni oyogʻini tagiga bita hoʻkiz soʻysangam kam
   
14 авг 05:43:18
ABDUSALOM ZHURAEV
Пул ҳал қила олмаган ишни жуда кўп пул ҳал қилишини исботлади.
   
14 авг 00:53:36
Erkin Sobirov
Mujik
   
14 авг 00:32:55
Баходир Милан
Эркак тўгрисини айти-қўйди.
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика