Инглиз грандлари “Рома” ярим ҳимоячиси учун курашни бошлади
09 янв 2018 09:45
Новости
Инглиз грандлари “Рома” ярим ҳимоячиси учун курашни бошлади
Бир йўла уч инглиз клуби — “Манчестер Сити”, “Манчестер Юнайтед” ва “Челси” Римнинг “Рома” клуби ярим ҳимоячиси Лоренцо Пеллегринига қизиқиш билдирмоқда.
Football Italia нашрига кўра, 21 ёшли хавбекнинг шартномаси кўрсатилган товон пули 24 милллион еврога тенг. Бу суммани тўлаш инглиз грандлари учун мушкул иш эмас, албатта. Ўз ўрнида “Рома” Пеллегринига янги шартома таклиф қилиб, товон пулини кўтариб қўйишни режалаштирмоқда.
Бу йилги мавсум футболчи А Cерианинг 14 та ўйинида майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 2 голга ассистентлик қилди.
Комментарии