Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди
09 сен 2025 13:11
Новости
Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди
ФИФА президенти Жанни Инфантино Эрон АҚШда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида ҳеч бир тўсиққа учрамаслигини маълум қилди.
ФИФА раҳбари Эрон футбол федерацияси президенти Меҳди Тожга АҚШга боришда муаммо бўлмаслигини таъкидлади. Сўнгра кийиниш хонасига кириб, буни мураббийлар ва футболчиларга ҳам айтди.
Инфантино Эрон – Ўзбекистон ўйини ҳақида шундай деди:
"Жуда яхши ўйнадингиз. Ҳар ҳолда ғалаба ва мағлубият доим бирга юради. Сиз ҳақиқатан ҳам кучлисиз ва ўзингиз билан фахрланишингиз керак".
Инфантино сўзининг охирида яна бир муҳим баёнот билан чиқди:
"Америкадаги Жаҳон чемпионатига хуш келибсиз. ФИФА президенти сифатида у ерда иштирок этишингизга кафолат бераман".
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди
Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!
Комментарии