Иньеста МЛС клублари таклифини рад қилди
15 окт 2020 00:03
Новости
Иньеста МЛС клублари таклифини рад қилди
Испаниялик футболчи шартномасининг якунига қадар Японияда қолмоқчи.
Бу ҳақда Mundo Deportivo хабар тарқатди. "Виссел Кобе" ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста МЛСнинг бир қатор клублари қизиқишлари доирасига тушиб қолган. Клубларнинг номи ошкор қилинмади. Маълум бўлишича, 36 ёшли испаниялик ярим ҳимоячи шартномасининг охирига қадар Японияда қолишга қарор қилган. Transfermarkt порталида "Виссел Кобе" ва Интьеста ўртасидаги ҳамкорлик битими 2021 йилнинг 31 январига қадар амал қилиши кўрсатилган.
Маълумот учун, Япония чемпионатининг жорий мавсумида 19 учрашувда майдонга тушган Иньеста 4 гол, 6 та самарали узатмага муаллифлик қилган.
Комментарии