Европанинг ТОП клублари 60-70 миллион таклиф қилаётган футболчини "Реал" 14 миллионга сотиб олиши мумкин
29 ноя 2025 10:12
Новости
Европанинг ТОП клублари 60-70 миллион таклиф қилаётган футболчини "Реал" 14 миллионга сотиб олиши мумкин
Defensa Central хабарига кўра, Мадриднинг "Реал" клуби "Штутгарт"дан академияси тарбияланувчиси Чема Андресни 2026 йилда 13,5 миллион, 2027 йилда эса 18 миллион евро эвазига сотиб олиши мумкин.
Манба берган хабарга кўра, 20 ёшли ярим ҳимоячига "Манчестер Сити" ва "Арсенал" клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо якуний қарорни "қироллик клуби" қабул қилади. Агар "Реал" футболчини сотиб олишни истамаса, бошқа жамоалар уни қўлга киритишлари мумкин. АПЛ грандлари ёш футболчининг трансферига 60-70 миллион евро сарфлашга тайёр. Аммо "Штутгарт"нинг ўзи футболчини ўзида сақлаб қолмоқчи.
Андрес Мадрид клубини 2025 йилнинг ёзида тарк этганди. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи барча мусобақаларда 13 та ўйинда майдонга тушиб, биттадан гол ва голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Комментарии