Иньеста: "ЛаЛига ғолиби бўлиш учун "Реал"ни меҳмонда мағлуб этиш керак"
06 апр 2017 11:41
Новости
Иньеста: "ЛаЛига ғолиби бўлиш учун "Реал"ни меҳмонда мағлуб этиш керак"
"Барселона" ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста "Севилья" устидан қозонилган ғалабадан (3:0) сўнг, кўк-анорранглилар чемпионликка даъвогар бўлиш учун "Реал"ни меҳмонда мағлуб этиш кераклигини айтди.
"Биз "Депортиво"га мағлуб бўлдик, "Лас-Пальмас" билан очколарни бўлишдик. Чемпионликка даъвогарлик қилиш учун "Реал"ни меҳмонда таслим этиш зарур.
Менда оғир давр бўлди, аммо у ўтиб кетди. Ҳозир ўйиним ва клубнинг ўсишидан мамнунман. Мавсум ғалати ўтмоқда, бироқ ҳозир формадаман. Қолган ўйинларни ҳам шу даражада ўтказишга умид қиламан.
Биз барча турнирларда иштирок этишда давом этмоқдамиз, аммо агар ҳаммасини тўғри бажармасак, совринларсиз қолишимиз мумкин" - дейди Иньеста.
"Реал" ва "Барселона" ўртасидаги баҳс 23 апрель куни "Сантьяго Бернабеу"да бўлиб ўтади.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Комментарии