Индзаги "Лацио"га қайтиши омадли бўладими?: А Серия 3-тур превьюси
26 авг 2022 13:45
Новости
Индзаги "Лацио"га қайтиши омадли бўладими?: А Серия 3-тур превьюси
"Лацио" - "Интер"
Сарри бу сафар ҳам ҳимоя марказида Романьоли-Патрик жуфтлигидан фойдаланса керак. Шунингдек, Педро ва Цаканьяни ҳам илк дақиқалардан майдонда кўришимиз мумкин. Фелипе Андерсон ва Луис Альберто эса ўйинни ўриндиқда бошлайди. "Интер" ўтган тур яхши ўйин ўтказди, шу сабабли, Инзаги ротацияга қўл урмаса керак. Бошқа томондан мураббий Генрих Мхитаряндан ташқари ҳамма соғ, сафдалигидан хурсанд бўлса ажаб эмас.
Ўтган сафар "Интер" ўз уйида 2-1 ҳисобида зафар қучган, ҳозир эса Симоне Инзаги мураббийлик фаолиятини бошлаган шаҳарда муваффақиятга эришиши принципиал аҳамиятга эга. Мутахассислар ҳам "нерадзурри" имкониятларини юқорироқ баҳолашмоқда.
Лацио Фелипе Андерсон - 40', Луис Альберто - 75', Педро Родригес - 86' |
Серия А . Тур 3 27/08/2022, 00:45 1
:
3
Завершен
|
Интер М Лаутаро Мартинес - 51' |
Стадион: Stadio Olimpico, Rome, 50000 зрителей
Главный судья: Michael Fabbri
"Ювентус" - "Рома"
Аллегри жароҳатланганлар сонидан ҳайратда. Лазаретдагилардан ҳеч ким бу ўйинга қайтиб улгурмайди. Асосий таркибда Бонуччини кўрсак керак. Бремер Руганидан кўра, айнан тажрибали Леонардо билан ўзини яхшироқ ҳис қилди. Таркиб борасидаги яна бир савол Куадрадонинг жойлашиши бўлади. Учрашувга бўлган қизиқишни орттирадиган яна бир муҳим факт бу Пауло Дибаланинг Туринга қайтиши. У асосий таркибда ўйинни бошласа керак ва ўзини кўрсатишга астойдил ҳаракат қилади. Бироқ Николо Заньоло, худди Вейналдум каби, жароҳат сабаб баҳсни ўтказиб юборади.
Жамоаларнинг охирги тўқнашуви анча шиддатли кечган, "Ювентус" сафарда 4-3 ҳисобида ғалабани тантана қилган. "Кекса синьора" ҳозир ҳам фаворит ҳисобланади, аммо мавсум стартидаги ўйинлардан келиб чиқсак, "Рома" яхшироқ ҳолатдадек.
Ювентус Душан Влахович - 2' |
Серия А . Тур 3 27/08/2022, 22:30 1
:
1
Завершен
|
Рома Тэмми Абрахам - 69' |
Стадион: Allianz Stadium, 41003 зрителей
Главный судья: Massimiliano Irrati
"Милан" - "Болонья"
Ҳужумчи Жиру ва ўтган учрашувда ўзини яхши томондан кўрсатган жамоанинг янги аъзоси Де Каттеларе асосий таркибда тушиш эҳтимоли юқори. Майдон марказини эса Бенассер ва Тоналли эгаллайди. Михайлович эса дисквалификация сабаб жамоага ёрдам бера олмайдиган Орсолинини ким билан алиштириш ҳақида бош қотириши зарур. Катта эҳтимол унинг ўрнини Сансоне эмас, Бэрроу эгаллайди. Қолган нуқталарда эса сюрпризлар кутилмаяпти. Сербиялик мутахассис ротацияни у қадар хуш кўрмаслиги сир эмас.
Аввалги сафар жамоалар шу қадар эҳтиёткор футбол кўрсатганки, томошабинлар гол кўрмаган ҳамда баҳс жуда зерикарли ўтган. Ҳозир эса "Милан" яққол фаворит сифатида кўрилмоқда. "Болонья"га у қадар ишонишмаяпти, бу бироз ҳайрон қолдирмоқда. Ҳа, жамоа Орсолинисиз қийналади, аммо жамоа тўғри ҳимояланиб, рақибга бўш зоналар қолдирмаслиги мумкин.
Милан Рафаэл Леау - 21', Оливье Жиру - 58' |
Серия А . Тур 3 28/08/2022, 00:45 0
:
2
Завершен
|
Болонья |
Стадион: Giuseppe Meazza, 70430 зрителей
Главный судья: Gianluca Manganiello
"Верона" - "Аталанта"
Мезбонлар сардори Фараони бу сафар жамоадошларига ёрдам бера олмаслиги мумкин ва бу "Верона" учун жиддий йўқотиш. Сабаби айнан Фараони мавсум стартида фаоллиги билан ажралиб турганди. Бу вазиятда Пикколига имконият тақдим этилади ва ушбу ҳолат ҳужумларга бироз агрессия қўшса ажаб эмас. Асосий эътибор эса 2 ўйинда 2та гол урган Тома Анрида. Малиновский ва Гасперини ўртасидаги келишмовчилик ҳал бўлди шекилли. Шундай экан, "Милан" дарвозасига гол урган ярим ҳимоячи илк дақиқалардан майдонга туширилади. Жимсити эса жароҳат туфайли сафдан чиқди. Унинг йўқлигини Скальвини билдирмасликка ҳаракат қилади.
Жамоаларнинг ўзаро учрашувларининг охиргисида "Верона" Бергамода 2-1 ҳисобида зафар қучган. Лекин бу сафар "Аталанта" ўша ўйин аламини ҳам олишга уринади. "Мастифлар" мавсумни у қадар ишончли бошлай олишмади, "бергамасклар" эса бир қатор футболчилар кетганига қарамай, томошабоп ўйин кўрсатишмоқда.
Верона |
Серия А . Тур 3 28/08/2022, 22:30 1
:
0
Завершен
|
Аталанта Тен Копмейнерс - 50' |
Стадион: Stadio M. A. Bentegodi, 16106 зрителей
Главный судья: Alessandro Prontera
"Фиорентина" - "Наполи"
"Фиалкалар" Нидерландиядаги учрашувдан кейин унчалик кучга тўлган ҳолатда бўлмайдилар. Шундай экан, балки таркибда ўзгаришларга қўл уриш талаб қилинар?! Ҳужумда зарурат туғилса, Йович ўрнини Кабраль эгаллаши мумкин. Чемпионат стартининг энг ёрқин жамоаси ҳақида гапирадиган бўлсак, Лучано Спаллети эса ҳозирча барчаси режасидагидек кетаётганига хурсан бўлса бўлади. "Наполи"нинг ишлари "беш" ва янги футболчилар захирадагина ўз имкониятларини кутишларига тўғри келади. А Серия тўпурари бўлиб турган Хвичага эътибор бошқачароқ бўлса керак.
Жамоаларнинг ўтган сафар бўлиб ўтган қизиқарли дуэли "Фиорентина"нинг 3-2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган. Бу сафар эса "Наполи" меҳмондалигига қарамай, фаворит ҳисобанади. Жамоа ҳужумда ўта самарали ҳаракат қилмоқда, шу билан бирга "фиалкалар"нинг еврокубокдаги ўйинини унутмаслик зарур.
Фиорентина |
Серия А . Тур 3 29/08/2022, 00:45 0
:
0
Завершен
|
Наполи |
Стадион: Artemio Franchi, Firenze, 32286 зрителей
Главный судья: Livio Marinelli
Сергей Румянцев
Комментарии