RU

Последние новости

16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  0 15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  10 15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  7 15:00U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластин билан муҳим ўйинда қатнашмоқда (онлайн ҳисоб)  21 14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  1 14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0 13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  1 13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  3 12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  9 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  1 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  4 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  44 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  5 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  9

Инчеондан ёзамиз. 7-кун кундалиги. Гандболчи қизларимиздан йирик ғалаба Новости

Инчеондан ёзамиз. 7-кун кундалиги. Гандболчи қизларимиздан йирик ғалаба

Эрта тонгда Осиё Олимпия кенгашининг катта саммити бўлиб ўтди.

Унда Мираброр Зуфаровични спортга қўшаётган ҳиссаси учун маҳсус медал билан рағбатлантиришди. Томас Бах, Мираброр Зуфарович Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раҳбарлигига тайинланганига кўп бўлмаган бўлсада, қисқа вақт ичида жуда кенг кўламдаги ишни амалга оширганлигини такидлаб ўтди. Ҳаммадан ҳам Томас Бахга Тошкентда янги қурилаётган МОҚнинг биноси ва у ерда спортчилар учун очиладиган тиббий марказ ёққанлигини айтиб ўтди.

Афсуски бу тадбирни ўтказиб юбордим. “Никон”дан аппарат олганлигим учун 24 соат ичида қайтариб беришим лозим эди. Шу тарзда кун бошланди. Медиа марказда одамлар энди камайиб кетган эди. Жуда кўпчилик ҳамкасбларим ўз спорчилари иштирокидаги ўйинларни ёритиш учун кетган эдилар. 

Тезда кундаликни ёздим-да, автобусга ўтириб “Гоянг” стадиони томон йўлга чиқдим. Афсуски машғулот майдони жуда ҳам олисда. Бу ердаги асосий мақсадим футбол бўлганлиги учун бошқа спорт турларига боришга вақт бўлмаяпти. Стадионга келганимда машғулот энди бошланган эди. Ишни ҳам бошлаб юбордим. Кайфият доимгидек аъло. Фақат асосий таркибда майдонга тушмаётганлар бироз ҳафадек, аммо бу футбол қонуни. Кимдир ўйнайди, кимдир захирада ўтиради. Лекин уларни бари муҳими чемпионлик эканлигини тўғри тушуниб туришибди. Бу сафар асосий эътиборни дарвозабонларга қаратдим. Буни маҳсус дарвозабонлар учун чиқарилган галереядан ҳам билиб олган бўлсангиз керак.

Қайтишдаги ҳамрохим Рибкин. Айтишича, "Пахтакор" билан янги битимга имзо чеккан. Миллий терма жамоада ҳам ўйнашни истаса, камида Нестеров каби ишлаши лозимлигини айтдим. Игнатийнинг бир одатини биламан, машғулот тугаганидан кейин яна ярим соат давомида ўзи учун қўшимча машғулот ўтказади. 

Футбол машғулотларидан кейин гандбол бўйича Ўзбекистон - Малдив Ороллари терма жамоалари ўртасидаги баҳсга бордим. Терма жамоамизни ютишига ишонган эдим, аммо бундай ҳисобда эмас. Гандболчи қизларимиз 57:7 ҳисобда ғалаба қозондилар. Баҳс тугашига 2 дақиқа қолганида, "қизлар, 60та қилиб қўялик", деб роса ҳаракат қилишди-ю, бироз ўхшамай қолди.

Оғир атлетикадан Маҳлиё Тоғаева ва дзюдо вакили Мирзоҳид Фармонов спорт шаҳарчадаги уйимизга мусобақадаги илк медалларини олиб келдилар.

Фото эса жамоамиз шифокори Аброр Пирриевга тегишли.

20 сентябрь, Жанубий Корея, Инчеон.

Нодирхўжа Юлдашев.


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика