RU

Последние новости

18:10Суперлига. "Сўғдиёна" – "Пахтакор" (матнли трансляция)  1 18:00Суперлига. "Нефтчи" захирадан тушганларнинг самарали ҳаракатлари эвазига "Локомотив"дан устун келди  51 17:50Суперлига. "Насаф" – "Сурхон" 0:0 (матнли трансляция)  7 16:25Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қозоғистон U-16'га мағлуб бўлди  1 15:36Шармандагарчилик давом этади: CAF Садио Манеден Африка Миллатлари Кубогининг энг яхши ўйинчиси совринини қайтаришни талаб қилди  8 14:41Руни тарихдаги энг ёмон Жаҳон чемпионатини айтди  12 14:14Иккинчи таймда порлаган Салоҳ  1 13:39ФИФА Жаҳон чемпионати бўйича қарор қабул қилди  15 13:08"Биз ҳеч кимдан қўрқмаймиз": Кейн "Бавария"нинг "Реал"га қарши ўйинлари ҳақида  26 12:40Павич "Бавария" тарихида ЕЧЛдаги энг ёш ўйинчига айланди  1 12:03Кэррик "Манчестер Юнайтед" футболчисини йил ўйинчиси совринига лойиқ деб билади  5 11:21Беллингем қачон майдонга қайтади?  3 10:54"Реал" МЮнинг трансфер мақсадини "илиб кетмоқчи"  2 10:21"Манчестер Сити" ва "Челси" товон пули 500 миллион евролик футболчига қизиқиш билдирмоқда  4 09:52"Ливерпуль" ёзда олти ўйинчи билан хайрлашиши мумкин  3

Имконсиз нарсанинг ўзи йўқ Новости

Имконсиз нарсанинг ўзи йўқ

"France Football" "Олтин тўп" совринини Винисиус эмас, Родрига топширгани кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Кимдир Винисиусдан совринни ўғирлашди деса, яна кимдир Родри ҳам неча йилдан бери стабил ўйин кўрсатмоқда — у бунга лойиқ, деяпти.

Нима бўлганда ҳам соврин ўз эгасини топди ва энди ҳеч ким ҳеч нимани ўзгартира олмайди. Маросимда ғолиб эълон қилингач, Родрининг реакциясида ҳам чуқур маъно бор.    

Қизиқ томони, ўз нуқтасида жаҳоннинг энг зўри бўлган Родри бу каби номинацияларда юқори баҳоланмасликка ўрганиб қолгани ҳам балки сабаб бўлгандир. Гап шундаки, "Манчестер Сити" таянч ярим ҳимоячиси АПЛда ўтган мавсумнинг энг яхши футболчилари ТОП-8га кирмаганидан ташқари, клублар ўртасидаги энг обрўли мусобақа УЕФА Чемпионлар Лигаси мавсум рамзий термасида ҳам испанияликка жой топилмаганди. ЕЧЛ рамзий термаси ярим ҳимоясига Витинья, Забицер ва Жуд Беллингем лойиқ кўрилганди. 


Минглаб нашрлар, миллионлаб мухлисларнинг тахминларига қарамай, соврин Родри бу курашда ғолиб чиқди. Узоқ йиллардан буён илк бор "Олтин тўп" ҳужумчи ёки ҳужумкор футболчига эмас, кўпроқ ҳимояланишда тер тўкадиган йигитга насиб қилди. Балки бунга унинг ўзи ҳам ишонмагандир, лекин "имкони йўқ нарсанинг ўзи йўқ" деган гап, яна бир бор исботини топмоқда. Шундай экан, ўз мақсадингиз йўлида тўхтаманг!

Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика