RU

Последние новости

00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  1 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  1 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  4 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  2 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  4

Илхом Ханжариев: "Жамоамиз чемпионлик учун курашишга тайёр" Новости

Илхом Ханжариев: "Жамоамиз чемпионлик учун курашишга тайёр"

Эртага Ўзбекистон U20 аёллар терма жамоаси Душанбе шаҳри мезбонлик қиладиган CAFA U20 Women’s Championship 2021 халқаро турниридаги ўз иштирокини бошлайди.

Бугун Душанбедаги “Республика марказий стадиони” анжуманлар залида ўйин олди матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда жамоамиз бош мураббийи Илхом Ханжариев ва жамоа сардори Тожинисо Рашидова иштирок этди.

– Авваламбор, Тожикистонда бундай мусобақани ташкил қилинаётгани учун Марказий Осиё утбол ассоциациясига миннатдорчилик билдирмоқчиман. Тошкент ва Душанбе биродар шаҳарлар ҳисобланади ва шу сабабли ҳам, барчамизга шаҳар жуда ёқди.

Жамоанинг тайёргарлигига келсак, бу ерга келишдан аввал Тошкентда бир ҳафталик ўқув-машғулот йиғини ўтказдик. Бундан ташқари, март ойидаги ҳам йиғин ташкил этилган эди. Шунингдек, Ўзбекистон аёллар чемпионати қизғин паллада. Биринчи давра якунланди ва барча қизлар мазкур мусобақада ўз клуби сафида оптимал формада тўп сурмоқда.

Душанбега парвоз билан боғлиқ муаммолар бўлмади, биз тезда учиб келдик. Тожикистон футбол федерацияси бизни илиқ кутиб олди, умуман олганда ҳаммаси яхши.

Биз бу эрга шунчаки таркибни шакллантириб олиш ёки Осиё Кубогининг саралаш ўйинларига тайёргарлик кўриш учун эмас, балки ўз олдимизга қўйган вазифамиз – ғалаба қозониш учун келдик.

Эрон терма жамоаси бизнинг асосий рақибимиз эмас, бу турнирдаги барча жамоалар биз учун жиддий қаршилик кўрсата олади. Пандемия ҳаммага таъсир қилди. Аммо ўтган йили ҳам маҳаллий чемпионатни ўтказдик. Бу йил пандемия бизга ҳам таъсир қилди, лекин 2020 йилдагидек даражада эмас ва жамоа оптимал ҳозир формада.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика