RU

Последние новости

08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2 07:32Постекоглуга сўнгги имконият берилди  0 07:10Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1   1 01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  43 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  2 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  3 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  3 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  2 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  2 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  3 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  6

Илҳом Шарипов: «Хоразмда муҳим ғалабага эришдик» Новости

Илҳом Шарипов: «Хоразмда муҳим ғалабага эришдик»

«Хоразм» - «Динамо» (1:2) учрашувидан кейин «Динамо» бош менежери Илҳом Шариповнинг ўйин борасидаги фиклари билан қизиқдик.
- Илҳом ака, иродали ғалаба билан табриклаймиз. «Хоразм»га қарши учрашув ҳақида фикрингиз?

- Ўйин жуда ҳам оғир ўтди. Узоқ масофали йўлни босиб ўтганимиз боис, қолаверса, учрашув пайтида ҳаво анча иссиқ бўлганлиги жамоага таъсир ўтказмай қолмади. Чарчоқ аломатлари сезилсада, йигитлар майдонда борларини беришди. Ўйиннинг дастлабки дақиқаларидан ёмон ҳаракат қилмаган бўлсакда, пенальтидан ўтказиб юборилган гол режамизни бузди. Шунга қарамай, сўнгги дақиқаларгача ғалаба мақсадида тўп сурдик ва якунда йигитлар ирода кўрсатишди. Хоразмда муҳим ғалабага эришдик.

- «Динамо» ўйинидан қониқдингизми?


- Афсуски, бундай майдонларда чиройли ўйнаб бўлмайди, фақат натижа учун тўп суриш мумкин. Ҳар икки томон ҳам бир хил майдонда тўп сурганлиги боис, нолишга ҳожат йўқ. Ўйинимиздан қониқмаган бўлсамда, йигитлардаги самарадорлик ва курашувчанликдан қониқдим. Чунки, бундай майдонларда ўйлаганларингни амалга ошириш қийин.

- Беш тур якунларига кўра, «Хоразм»га қарши ўйин мавсумдаги энг оғир баҳс бўлди, дея оласизми?

- Хоразмда ғалабага эришдик, энди Нукусда ҳам шунга ҳаракат қиламиз. Умуман олганда, барча учрашувларимиз ўзига хос қийин ўтмоқда. Биринчи Лига бўлсада, ҳеч бир баҳсда осон бўлгани йўқ. Биз ҳар ўйинда фақат ғалаба учун интилаяпмиз. Ўйлайманки, турдан-турга жамоамнинг ўйини яхшиланиб боради. Жисмоний жиҳатдан ҳам яхшироқ формага кириб борамиз.

«Динамо» Матбуот хизмати.
Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика