RU

Последние новости

02:49Қозоғистон термаси матбуот котиби: "Ўзбекистонга кўчиб кетаман"  11 02:34Одил Ҳамробеков: "Бу билан тўхтаб қолишни истамаймиз"  3 02:16Равшан Эрматов: "Бу ғалаба ўз-ўзидан келиб қолмади"  8 01:55Миллатлар лигаси. 9та гол урилган ўйинда Испания Францияни қийинчилик билан мағлуб қилди ва финалга йўл олди   49 01:41Осиёда яна катта байрам: Иордания ўз тарихида илк бор ЖЧда иштирок этади  11 01:21ЖЧ-2026 саралаши. Бизнинг гуруҳдаги барча масала ҳал бўлди  15 01:13Тимур Кападзе: "Бу ғалаба ҳаммамизники"  12 00:59Сречко Катанец: “Мен жуда қисқа гапираман…”   37 00:46Аббосбек Файзуллаев: "Ҳиссиётларни тасвирлаб бера олмайман"  11 00:35Ўткир Юсупов: "Бугун ота-онамнинг дуосини олиб, дарвозам даҳлсизлигини сақлаб қолишни ният қилиб тушгандим"  14 00:13Жанни Инфантино Ўзбекистонни жаҳон чемпионати йўлланмаси билан табриклади  25 23:52Тимур Кападзе: "Биринчи навбатда муҳтарам Президентимиз ва халқимизни ғалаба билан табриклайман"  44 23:45ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистонининг тақдири сўнгги турга қолди  7 23:30Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев футболчиларни табриклади  41 22:4534 йиллик орзу ушалди! Ўзбекистон ЖЧда!  622

Илҳом Шарипов "Пахтакор"га қарши баҳс олдидан фикр билдирди Новости

Илҳом Шарипов "Пахтакор"га қарши баҳс олдидан фикр билдирди

Кеча, 15 август куни «Динамо» стадионида мухлислар ва «Динамо» футбол клуби вакиллари ўртасида учрашув ташкил этилди.

Клуби раҳбарияти, футболчилар ва мураббийлар штаби қатнашган ушбу тадбирда жамоанинг энг ашаддий ва жонкуяр мухлислари ҳам иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат этишди.

Саволларга жамоа бош менежери Илҳом Шарипов жавоб берар экан, шундай деди:

- Авваламбор, ушбу учрашувда сиз азиз мухлисларимиз билан кўришиб турганимиздан хурсандмиз. Биласиз, футбол аввало мухлислар учун. Самарқандлик ишқибозлар жамоамизнинг ҳар қандай натижасига қарамай, «Динамо»ни хоҳ уйда, хоҳ сафарда тинмай қўллаб-қувватлашмоқда. Бунинг учун улардан миннатдормиз. 

- Чинданам, иккинчи давра ўйинларини омадсиз бошладик. Кубок ярим финалида «Бунёдкор» билан сафарда дуранг қайд этган бўлсак, олий лиганинг сўнгги икки турида ўртамиёна жамоаларга қарши ўйнаб мағлубиятга учрадик. Бу натижалар биз каби мухлисларимизни ҳам ранжитгани табиий. Кўпчиликда «Динамо» иккинчи даврага тайёр эмасмиди қабилида саволлар туғилган бўлиши мумкин. Бунга жавобан айтаман, биз давралар оралиғида жиддий тайёргарлик кўрдик. 

- Таркибимиздан аксарият футболчилар бошқа жамоага ўтган бўлсалар-да, уларнинг ўрнини Фарҳод Тожиев, Аднан Ораховац, Муҳаммад Исаев, Дониёр Исмоилов сингари яхши савияли футболчилар билан тўлдирдик. Сўнгги икки ўйиндаги қониқарсиз натижа омадсизлик билан боғлиқ. Йигитлар билан жиддий ишлашда давом этяпмиз, умид қиламанки бу тез орада ўз самарасини беради.

Илҳом Шарипов мухлисларнинг «Пахтакор»га қарши ўйин борасидаги саволларига ҳам жавоб берди:

- Чинданам биз биринчи даврада мағлуб этган «Пахтакор» билан бугунгиси ўртасида фарқ катта. «Нефтчи» билан ўйинда уларнинг кучини кўрдик. Аммо «Динамо» - «Пахтакор» учрашувида ҳар икки томонга ҳам осон бўлмайди. Йигитлар ушбу баҳсга жиддий тайёргарлик кўришмоқда. Биз Самарқандда мухлисларимиз қаршисида уларни хурсанд этиш учун бор куч ва ғайратимизни сарф этамиз. Мақсадимиз олий лигада яхши натижа кўрсатиш ва кубокда энг аввало финалга чиқиш. 

Бундан ташқари, мураббийлардан Олег Тюлькин, футболчилардан Акмал Бозоров, Абдумалик Абдуллаев, Фарҳод Тожиев, Муҳаммад Исаев, Дониёр Исмоилов, Аднан Ораховац, Амиржон Сафаров, Сардор Сулаймоновлар сўзга чиқиб, мухлисларнинг саволларига жавоб қайтаришди.

Дўстона руҳда ўтган учрашув охирида мухлислар «Динамо»га кейинги баҳсларда омад ва зафарлар тилаб қолишди.


Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика