RU

Последние новости

08:47Расман: "Барселона" юлдузларидан бири жароҳат туфайли узоқ муддатга сафдан чиқди  3 08:20Саудия қироли кубоги. "Олтин тўп" соҳиблари майдонга тушмаган баҳсда "Ал Насср" ва "Ал Иттиҳод" кейинг босқичга чиқди  0 07:48Ҳусанов жароҳат сабабли "Манчестер Сити"нинг нечта учрашувида майдонга тушмаслиги маълум  6 02:24Италия кубоги. "Милан" "Лечче"га қарши учрашувда навбатдаги ишончли ғалабасини қайд этди  2 02:20Ла Лига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Леванте"ни йирик ҳисобда таслим этди  15 02:10Англия лига кубоги. "Ливерпуль" ва "Челси" ўз учрашувларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  2 00:30Кейн Англияга қайтмишни режалаштирмаяпти  2 23:54"Барселона"га "Камп Ноу"да ўйнашга рухсат беришмади. Стадионда хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлиши мумкин  5 22:52Ўзбекистон U-16 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Венгрияга ютқазди  3 22:27Биринчи лига. "Локомотив"лардан 5тадан гол, Бухоро дербисида талабалар ғолиб ва бошқа натижалар  0 22:03Неймар "Олтин тўп" натижалари ҳақида: "Рафиньянинг 5-ўринда туриши - шунчаки масхарабозлик"  15 21:35U-21 биринчилиги. Пешқадамлардан дуранглар, Фарғонада 4:4 ва бошқа натижалар  0 20:54Лапорта "Реал"нинг "Олтин тўп"ни бойкот қилиши ҳақида: "Спортда ютқазишни ҳам билиш керак"  49 20:25FIFA клубларни қўллаб-қувватлаш дастурини эълон қилди. Суперлига клублари қанча пул ишлаб олади?  2 20:00Аморим: "Моуринью – португалиялик энг яхши мураббий"  0

Илҳом Мўминжонов: “Тактик схемани ўзгартирганимиз иш берди” Новости

Илҳом Мўминжонов: “Тактик схемани ўзгартирганимиз иш берди”

“Навбаҳор” – “Пахтакор” учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи Илҳом МЎМИНЖОНОВ журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.

- Биринчи навбатда бугунги байрам билан барча юртдошларимизни ўзим ва клубимиз номидан табриклайман. Бевосита ўйин борасида гапирадиган бўлсам, ғалабамиз мухлисларимиз учун бўлди. Учрашувда жамоамизни қўллаб-қувватлагани ўйингоҳга келган ишқибозларимизга раҳмат айтаман. Биринчи даврада ўз майдонимизда ўтказилган учрашувларда кўп ўйинларда дуранг қайд этганимиз ва бизни натижаларимизга сабр қилиб, мураббийлар штабига ишонч билдиришгани учун миннатдорчилик билдириб ўтаман. Кейинги ўйинларда ҳам “Навбаҳор”ни кучлилар сафига қўшилиши учун бор имкониятларимизни ишга солиб, уларни янада хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

- Остон Ўрунов ўйинга киришиб кета олмагандек таассурот қолдирди. Ойбек Қиличев эса футболчиларни кўп алдамоқда. Бу борада Сизнинг фикрингиз қандай?

- Остон Ўрунов ёш футболчилардан бири саналади. Секин-аста уни тарбиялаб тоблаб бормоқда. Футболчимиз ёш бўлишига қарамай майдонда катта хажмдаги ишни амалга оширди. Учрашувни таҳлил қилиб чиққанимиздан кейин ҳам  Остонни муносиб тарзда тўп сургани аниқланади, деб ўйлайман. Ойбек Қиличевга борасидаги саволга келсак, Ойбек ўйинни ўз қўлида ушлаб турди. Айнан унинг хатти-ҳаракатлари самараси ўлароқ муҳим ғалабани қўлга киритдик. Тўғри, қайсидир вазиятда Қиличев тўпни ўзида кўпроқ ушлаб қолган бўлиши мумкин.  Лекин унинг ҳаракатлари жамоамиз фойдасига ишлади. Бугунги кунда ушбу футболчимиз мамлакатимиздаги етакчи ярим ҳимоячилардан бири саналади.

- Учрашувдан олдинги режаларни барчасини майдонда амалга оширишни имкони бўлдими?

- “Пахтакор” жамоасининг сўнгги ўйинларини жиддий тарзда ўрганиб чиққандик.  Биринчи бўлимда кўпроқ рақибга ўйнаш имкониятини бердик. Танаффусдан кейин эса бошқа услубда тўп суришни мақсад қилгандик. Мураббийларимиз билан рақибни ўрганиш чоғида шундай тўхтамга келгандик. “Пахтакор” “Локомотив” билан ўтган муросасиз ўйинда ғалаба қозонган бўлсада иккинчи бўлимнинг иккинчи қисмини бўшроқ ўтказганди. Айнан шундан келиб чиққан ҳолда тактика танлагандик. Ёрдамчим Владимир Андреев бугун эрталаб, “Пахтакор” ўйинини ўрганиб чиқиб бошқача тактик услубда тўп суришимизни маслаҳат берди. Агарда эътибор берган бўлсангиз, 23-турга қадар 4-2-3-1 тактик схемаси асосида ўйнаб келаётгандик. Бугун эса 4-1-4-1 тактик схемасини қўлладик. Ўйин услубини ўзгартирганимиз ва футболчиларимиз ўз олдиларига қўйилган вазифани муносиб тарзда бажарганликлари сабабли ғалабага эришиб, наманганлик мухлислар олдида юзимиз ёруғ бўлди.


"Навбаҳор" матбуот хизмати.

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика