RU

Последние новости

19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  3 18:30U-17 ЖЧ. Италия – Ўзбекистон (матнли трансляция)  190 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  5 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  21 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  5 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  1 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  17 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  11 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  3 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  23

Илҳом Мўминжонов: "Одил Аҳмедов билан боғлиқ миш-мишлардан хабарим йўқ" Новости

Илҳом Мўминжонов: "Одил Аҳмедов билан боғлиқ миш-мишлардан хабарим йўқ"

Про лиганинг 23-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Нурафшон" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов ўз фикрларини билдириб ўтди.





- Ўйин ҳақида

- Хабаринглар бор, муддатидан аввал Про лига чемпионлигига эришиб Суперлигага чиқдик. Шу сабаб бир қатор тажрибали футболчиларимизга дам олиш учун имконият яратдик. Майдонга асосан, ўйин амалиёти кам бўлган ҳамда ёш футболчиларни туширдик. 

Ўйинда биринчи бўлиб гол урганимизга қарамай, ҳимоячимизнинг қўпол хатоси эвазига дарвозамиз томон пенальти белгиланди. Шу сабабли гол ўтказиб юбордик. Бугун "Нурафшон" учун ҳал қилувчи ўйин эканини билардик, уларга фақат ғалаба зарур эди. Якунда ўйин дуранг натижа билан тугади. Кейинги турда "Динамо" билан ўйнаймиз ва бу ўйинга тайёргарлик жараёнига киришамиз. Мана ҳозирги кунда U-18 жамоамиз ҳам чемпионлик учун курашмоқда. Албатта, ёш футболчиларимизга ҳам эътибор қаратган ҳолда улар орасидан муносибларини таркибга жалб этамиз.

- Про лига чемпионлиги орқали Суперлига йўлланмасини нақ қилган "Нефтчи"нинг трансферлар борасидаги режаси қандай?

- "Нефтчи" шонли тарихга эга бўлган клуб. "Нефтчи" номи – бу бренд, буни кўпчилик яхши билади. Раҳбарият бизга жамоанинг аввалги мавқеъини тиклаш учун вазифа қўйган. Албатта, таркибга иқтидорли футболчиларни жалб этамиз, улар билан музокара ўтказамиз. Мақсад келгусида "Нефтчи"ни Осиё чемпионлар лигасига олиб чиқиш.

- Сўнги вақтларда турли манбалар таниқли футболчи Одил Аҳмедов янги мавсумни "Нефтчи"да бошлаши мумкин деган хабарлар тарқалди. Бунга муносабатингиз қандай?

- Очиғи, бундан хабарим йўқ.

- Демак, Аҳмедов "Нефтчи"га келиши кутилаётгани йўқ, шундайми?

- Такрор айтаман, бу жараёндан хабарим йўқ.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика