Илҳом Мўминжонов: "Ҳали Каримов ҳам, Никач ҳам ўзини кўрсатади"
20 июл 2018 09:59
Новости
Илҳом Мўминжонов: "Ҳали Каримов ҳам, Никач ҳам ўзини кўрсатади"
"Навбаҳор" — "Сўғдиёна" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов қуйидагича фикр билдирди:
- Иродали ғалаба билан шогирдларимни ҳам, стадионга ташриф буюрган мухлисларни ҳам табриклайман. Бугун йигитлар имкон қадар яхши ўйнаб, ишқибозларга ғалаба тақдим этишга уринишди. Бундан кейин ҳам ўз устимизда шундай ишлашда давом этамиз. Айрим таркибимизга янги қўшилган футболчиларга ўз ўйинларини намойиш этиши ҳамда жамоага киришиб кетиши учун бироз вақт зарур. Ҳали Каримов ҳам, Никач ҳам ўзини кўрсатади, - дея таъкидлади мураббий.
Комментарии