RU

Последние новости

23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  10 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  4 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  2 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  4 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  3 19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  13 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  15 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  6 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  8

Илҳом Мўминжонов: "Абдунабиев ўзини кўрсата олди. Муҳим очколарни жамғаришда давом этамиз" Новости

Илҳом Мўминжонов: "Абдунабиев ўзини кўрсата олди. Муҳим очколарни жамғаришда давом этамиз"

Про лиганинг саккизинчи туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Оқ-тепа" (7:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов фикрларини билдириб ўтди.

"Бугунги ғалаба билан мухлисларимизни ва раҳбариятни табриклайман. Футболчилар майдонда бор кучини беришди. Бор маҳоратини кўрсатган ҳолда юракдан меҳнат қилишди", – дейди Илҳом Мўминжонов.

- Руслан Розиев ва Улуғбек Ҳошимов ўйин қайдномасидан жой олмагани нима билан боғлиқ?

- Ҳошимов ва Розиев ёшлар терма жамоаси аъзолари ҳисобланади. Айни пайтда улар ўқув-йиғин машғулотини ўтказишмоқда. Қолаверса яқинда халқаро турнирда иштирок этишади. Уларнинг йўқлиги қайсидир маънода билинди, десак ҳам бўлади. Лекин ҳозирги кунда захирамиз яхши футболчилардан иборат. Иззат Абдуллаев, Сардор Абдунабиев. Айниқса Сардор бугун ўзини кўрсата олди. Кейинги ўйинга қадар Розиев ва Ҳошимов сафимизга қайтади. 

- Сардор Абдунабиев кетма-кет голлар ураётганида захирага олинди...

- У ёш футболчиларимиздан бири. Шу вақтга қадар голлар уриб келаётганди. Кубокда "Хоразм" дарвозасини ишғол қилди. Унинг маҳорати ва салоҳиятини биламиз. Захирага олингани сабаби бошқа футболчиларга имконият беришга қарор қилдик. Захирадан майдонга тушган футболчилар берилган вақтдан унумли фойдалана олишмади. Кейинги учрашув "Бухоро"га қарши кечади. Жиддий тайёргарлик кўрамиз. У ерда ҳам яхши жамоа шаклланган. 

- Захирадан майдонга тушган футболчиларда фаоллик кўзга ташланмади. Яъни ўйин амалиёти камлиги сезилиб қолди...

- Ўйиндаги ҳисоб ҳам бунда рол ўйнади, деб ўйлайман. Ўзим ҳам вақтида футболчи бўлганман. Ҳисоб жуда йирик кўриниш олган пайтда тушишгани учун хотиржамликка берилишди. Хатога йўл қўйишди. Ўйин амалиёти камлиги таъсир қилмаслиги керак. Баҳс темпи уларни тўхтатиб қўйди. Муҳим очколарни жамғаришда давом этамиз.  



Рейтинг: +25   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика