RU

Последние новости

22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  0 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  0 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  4 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  4 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  1 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  2 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  3 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  2 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  2 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  5 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  7 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  13

Илҳом Мўмижонов: "Ҳакам Аброр Исмоиловга ҳақли равишда қизил карточка кўрсатди" Новости

Илҳом Мўмижонов: "Ҳакам Аброр Исмоиловга ҳақли равишда қизил карточка кўрсатди"

Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Нефтчи" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов матбуот анжуманида қатнашди.

"Пахтакор"нинг охирги 2та учрашувини ўрганиб чиққан ҳолда жиддий тайёргарлик кўрган эдик. Мақсадимиз қарши ҳужумда вазиятлар яратиб гол уриш эди. Ўйинимиз 15 дақиқаликда яхши чиқди. Кейин эса қизил карточка. "Пахтакор" майдонида бир киши кам бўлиб ўйнаш қийин",- дейди Илҳом Мўминжонов.

- Аброр Исмоилов қизил карточка олишда неча фоиз ўзининг айби бор?

- Биринчи бўлимдан кейин кўриб чиқдик. Ҳакам ҳаққоний тарзда қизил карточка кўрсатди. 

- Қизил карточка ўйинга тайёрланган режаларни қанчалик ўзгартириб юборди?

- Агар аҳамият берсангиз марказдаги футболчимизни йўқотганимизга қарамасдан схемамизни ўзгартирмадик. Ҳимоявий ўйин қилишда давом этдик. Қизилдан сўнг биринчи зонадаёқ ҳимояланишни бошладик, дея оламан. Иккинчи зонада кучимиз етмасди. "Пахтакор"нинг шу кунгача урган голларида ҳаммасида қанотдан узатма бўлган. Диққатни йўқотиб гол ўтказиб юбордик. Барибир ҳавотирим ўринли бўлиб чиқди. Қанотдан узатилган тўп дарвозамиздан жой олди. Мураббийнинг яхши ўйланган тактикаси экан. 

- Агар қизил карточка бўлмаганида натижа қандай кўриниш оларди?

- Ғалаба учун ўйнардик. "Пахтакор"нинг олдинги чизиғи рақибга позицион ҳужум қилишга беряпти. Аввалги "Пахтакор" юқори прессинг билан ҳаракат қиларди. Позицион ҳужумда ўйлаганларимиз ўхшамади. Хавфли вазиятлар ўзи кам бўлди. 

Футболчилар вазифаларимни бажаришди. Иккинчи зонада рақибни қабул қилар эканмиз қарши ҳужумга чиқмаймиз. Агарда янада орқароқда ўйнасак қарши ҳужумга чиқишимиз мумкин эди. Рақиб иккинчи зонада тўп йўқотса прессинг қилмайди. Биз ҳам оддий жамоа эмасмиз. Жамоа гол урса ютади ёки дуранг ўйнайди. Навбатдаги учрашувларга тайёргарлик кўрамиз. 

Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика