RU

Последние новости

20:54Иван Бошкович: "Кам гол ўтказаётган жамоага бугун биз 3 та урдик"  3 20:37Акмал Рустамов: "Қизилқум"да тенг кучли иккита таркиб йўқ"  0 20:31Жозе Мораеш: "Насаф"нинг салбий натижалари зич тақвим билан боғлиқ"  4 20:21Отабек Нарзуллаев: "Бугунги ғалаба бизга сув ва ҳаводек зарур эди"  0 20:17"Манчестер Сити" — "Борнмут". Таркиблар маълум  10 20:12Баҳром Ҳайдаров: "Бунчалик осон гол ўтказиб юбормаслигимиз керак эди"  0 19:55Февзи Давлетов: "Беҳруз Каримов тезлиги ва дриблинги эвазига ярим ҳимояда яхшироқ ўйнамоқда"  0 19:54"Андижон" ва "Бухоро" ўртасида кечган шиддатли ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 19:39Виталий Левченко: "Сўнгги 3 тур янада қизиқарли ўтса керак"  5 19:15"Ювентус"да яна "янги мураббий" операцияси — Спалетти бор вариантлар ичида энг зўри!  1 19:14Суперлига. "Машъал" "Қўқон-1912" устидан муҳим ғалабага эришди ва жадвалда хавфли ҳудуддан чиқиб кетди  15 18:45А Серия. "Интер" 90+3 дақиқадаги автогол эвазига меҳмонда "Верона"ни мағлуб этди  3 18:13"Вулверхэмптон" бош мураббийини истеъфога чиқарди  1 17:00Суперлига. "Сўғдиёна" "Қизилқум"га ҳеч қандай имкон қолдирмади  3 16:55Cуперлига. "Нефтчи" Фарғонада "Сурхон"ни мағлуб этиб, чемпионлик учун курашни давом эттирадиган бўлди  136

Илҳом Абдуғаниев: «Тўғриси, жамоа сардори бўлиб майдонга тушишимни кутмагандим. Бунинг ўзига яраша масъулияти бор» Новости

Илҳом Абдуғаниев: «Тўғриси, жамоа сардори бўлиб майдонга тушишимни кутмагандим. Бунинг ўзига яраша масъулияти бор»

«Вишиста Краков» жамоасига қарши жамоа сардори сифатида майдонга тушган Илҳом Абдуғаниев учрашувдан сўнг андижонликлар матбуот хизматига интервью берди.

- Илҳом, аввало ўйиндан олган таассуротларингиз қандай бўлди?

- Ўйинни суст бошладик ва тезкор гол қабул қилиб олдик. Бу рақиб жамоани руҳлантирди ва иккинчи голни ҳам ўтказиб юбордик. Аммо ёмон ўйин бўлмади, деб ўйлайман. Биз ҳам етарлича вазиятлар яратдик. Бироқ охирида голга айлантира олмадик. Биласиз, таркибимизда янги келган футболчилар бор. Улар жамоа ўйинига мослашиб боришяпти. Худо хоҳласа, қолган учрашувларда яхши ўйнаб ижобий натижаларга эришамиз, деган умиддаман.

- Сиз ушбу учрашувда жамоани сардор сифатида майдонга бошлаб тушдингиз. Сардорлик боғичи остида тўп суриш қандай бўлди?

- Тўғриси, жамоа сардори бўлиб майдонга тушишимни кутмагандим. Буни албатта ўзига яраша масъулияти бор.

- Олдимизда яна 3 та ўйин бор. Лекин шу кунгача бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувлари орасида сиз учун энг қийин рақиб қайси бўлди?

- Ҳа, йиғинимиз давомида яна 3 та ўйинимиз бор. Албатта, ўртоқлик учрашувлари орқали бор эътиборимизни ўйинимизни шакллантиришга қаратяпмиз. Шу кунгача бўлган ўртоқлик ўйинлари орасида қийин рақиб «Борас Баня-Лука» жамоаси бўлди, деб ўйлайман.

- Учрашувда иккала жамоа ноқулай об-ҳаво шароитида ўйнади. Бу ҳол қанчалик таъсир қилди, деб ўйлайсиз?

- Бугунги ўйин ёмғир остида ўтди. Бироқ учрашувга унчалик таъсир кўрсатди, дея олмайман. Чунки майдонда рақиб ҳам, биз ҳам шу шароитда ўйнадик. Балки чемпионат бошларида ҳам шунақа об-ҳаво шароитида ўйнашимиз мумкин. Жамоамиз Худо хоҳласа, бундай ҳолатларга ҳам тайёр бўлади.

- Учрашувдаги тезкор голлардан кейин ҳам жамоа тушкунликка тушмади ва рақибга муносиб қаршилик кўрсатди. Кутилмаган тезкор голлар ўйин режасини ўзгартириб юборди, деб ўйлайсизми?

- Албатта, тезкор гол ўйинга таъсир кўрсатади. Бироқ учрашув давомида биз рақибга бутун ўйинда устунлик қилишига йўл қўймадик. 2 та голдан кейин бизда ҳам яхши ҳужумлар бўлди. Иккинчи бўлим бошларида 2-3 та яхши вазиятимиз бор эди. Ҳакам томонидан жамоадошимизга қизил карточка кўрсатилганидан сўнг бир футболчи кам бўлиб қолдик. Шунга қарамасдан йигитлар вазиятлар яратишга ҳаракат қилишди.

- Умуман, Анталия йиғини жамоамиз учун қанчалик фойдали бўляпти, деб ўйлайсиз?

- Анталиядаги йиғинимиз табиийки, жамоамизга катта фойда бўляпти. Машғулот қилишга шароитлар жуда яхши. Икки маҳалдан машғулот, жисмоний ва тактик томондан мураббийлар жамоа устида ишлашяпти. Қолаверса, жуда яхши савиядаги спарринг-рақиблар билан ўйнаяпмиз. Ушбу беллашувлар орқали оптимал формага кириб, чемпионатга пухта тайёрланиб боряпмиз.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика