RU

Икром Алибоев: “Янги жамоамнинг ғалабаларига ўз ҳиссамни қўшмоқчиман" Новости

Икром Алибоев: “Янги жамоамнинг ғалабаларига ўз ҳиссамни қўшмоқчиман"

“Пахтакор” ўз сафига тажрибали ярим ҳимоячи Икром Алибоевни қўшиб олди. Шундан сўнг Алибоев янги жамоаси борасида фикрларини маълум қилди.

“Пахтакор”га ўтиши борасида

“Менга “Пахтакор” мутасаддиларидан таклиф бўлди ва буни қабул қилдим. “Шерлар” билан бир йиллик шартномага имзо чекдим. Бу ерга ўз олдимга катта мақсадларни қўйган ҳолда ташриф буюрдим. Янги мавсумда жамоанинг ғалабаларига ўз ҳиссамни қўшишни истайман. 

Собиқ жамоасидан тушган таклиф ҳақида

“Локомотив” ҳам таклиф бўлди. Бироқ мен аввалроқ “шерлар” билан келишиб қўйгандим. Бу борада собиқ жамоамга миннатдорчиликним билдираман. 

Кореядаги фаолияти хусусида

Жанубий Кореядаги бир йиллик фаолиятимдан қониқиш ҳосил қилдим. Қолган вақт давомида эса бунинг акси бўлди. Негаки, жароҳатлар сабабли етарлича ўйин амалиётига эга бўла олмадим.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика