RU

Последние новости

01:45"Тен Хаг куляптими?" Охара МЮ устозининг соврин ҳақидаги сўзларига эътироз билдирди  2 01:20МЮ бошқа клуб билан келишиб қўйган Фофанага қизиқиш билдиряпти  0 00:45Хосе Венансио Лопес: "Бугун янгича услубда ҳимояландик. Бугунги экспериментимиз биз учун фойдали бўлди"  0 00:42Молиявий қийинчиликка учраётган "Барселона" 12 августгача Уильямс учун 58 млн. евро тўламоқчи  5 00:11Акбар Усмонов: "Гватемаладан аламимиз бор. Сўнгги дақиқаларда эътиборни йўқотдик"  3 00:09РПЛ. "Рубин" янги мавсумни меҳмондаги ғалаба билан бошлади  1 23:54Гюндоган "Пахтакор"га қарши ўйнаши мумкин  5 23:35Тен Хаг МЮ ҳақида: "Гвардиолани ҳисобга олмаганда, биз икки мавсум давомида Англияда қолганлардан кўпроқ соврин ютдик"  2 22:55Хосе Венансио Лопес: "Агар бу расмий ўйин бўлганида бундай таваккалга қўл урмаган бўлардик"  1 22:19Акбар Усмонов: "Сўнгги ЖЧдан бери Гватемала биз учун принципиал рақиб"  1 21:28Бензема "Олтин тўп" ҳақида: "Совринга Винисиус муносиб"  7 21:20Mirabror Usmanov Cup-2024. Драматик кечган баҳсда Ўзбекистон футзал терма жамоаси Гватемалани 5:4 ҳисобида мағлуб этди  7 21:00Эдерсон кетса "Манчестер Сити" дарвозасини ким қўриқлайди?  1 20:31Париж-2024. Ўзбекистон ОТЖ ўрин олган гуруҳ: ўйинлар, таркиблар, натижалар  9 20:17"Астон Вилла" 50 млн. фунтга Онанани сотиб олди  1

Иккита гол инобатга олинмаган ҳамда битта қизил карточка кўрсатилган баҳсда "Ливерпуль" "Атлетико"ни мағлуб этди Новости

Иккита гол инобатга олинмаган ҳамда битта қизил карточка кўрсатилган баҳсда "Ливерпуль" "Атлетико"ни мағлуб этди

ЕЧЛ 4-туридан ўрин олган "Ливерпуль" - "Атлетико Мадрид" учрашуви якунланди.

"Ливерпуль" - "Атлетико Мадрид" 2:0

Голлар: 1:0 – 13 Диогу Жота, 2:0 – 21 Мане.

Ливерпуль – Алиссон, Александер-Арнолд (Филлипс, 90), Матип, ван Дейк, Цимикас, Хендерсон, Окслейд-Чемберлен (Минамино, 78), Фабиньо (Тиаго Алькантара, 60), Салах, Мане (Фирмино, 46; Ориги, 78), Диогу Жота.

Атлетико – Облак, Триппьер, Фелипе, Хименес, Эрмосо, Карраско (Врсалько, 69), Коке (Матеус Кунья, 69), де Пауль, Суарес (Эррера, 59), Корреа (Серрано, 75), Жоау Феликс (Лоди, 59).

Огоҳлантиришлар: Эрмосо (8), Мане (15), Суарес (38), Коке (38), Жоау Феликс (52), Диогу Жота (85), Матип (90).

Четлатиш: Фелипе (36).


ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ. "Ливерпуль" ғалаба қозонган ҳолда гуруҳда муддатидан илгари биринчи ўринни нақд қилди.

90+4. Мезбонлар таркибида ўзгариш: Александре-Арнольд ўрнига Филипс ўйинга қўшилди. Қани унинг оёғига тўп тегармикан.

90+3. де Паулнинг зарбаси ноаниқ.

90+2. ОГОҲЛАНТИРИШ: Матип рақибга нисбатан қўполлик ишлатгани учун жазоланди. Меҳмонларда стандарт вазият юзага келди.

90+1. Эрмосо Суарес гол урган услубда зарба берди, балки мен ҳам гол урарман деган умидда, аммо тўп ҳаволаниб кетди.

90. Учрашувга 4 дақиқа қўшиб берилди.

87. ЗАРБА! Хендерсон ҳимоячилардан қайтган тўпга зарба берди. Облак ҳушёрликни йўқотмади.

85. Ухх!!! Жота акробатик усулида Триппьернинг юзига зарба берди ҳамда сариқ карточка билан жазоланди.

Ҳали ҳаммаси яхши бўлади деган расм

83. Салах уч футболчини алдаб ўтди, тўртинчисига келганда ўзи алданди.

82. "Ливерпуль" футболчиси чап қанотдан узатма амалга оширди. Облак чаққонлик қилиб, тўпни эгаллаб олди.

75. Иккинчи бўлимда майдонга тушган Фирминьо майдонни тарк этди. Менимча, уни эски жароҳати безовта қилган бўлса керак. Унинг ўрнига Ориги баҳсга қўшилди. Шунингдек, эски жароҳатдан жабрланган Чемберлен ўрнига Минамино майдонга тушди.

74. ЗАРБА! Тиагонинг марказдаги қўпол хатосидан сўнг меҳмонлар тезкор қарши ҳужум уюштирди. Эрреранинг зарбаси бироз ноаниқ кетди.

Мезбонлар ҳам унчалик жон куйдирмаяпти. Биринчи бўлимдаги шиддат йўқолди.

Симеоне аллақачон келаси ўйин ҳақида ўйлашни бошлади. Барибир бу ўйиндан наф чиқишига кўзи етмаяпти.

69. "Атлетико"да икки ўзгариш:  Врсалько Карраско ўрнига, Кунья эса Коке ўрнига майдонга тушди.

67. Жота рақиб жарима майдонида йиқитилди, ҳакам бурчакни кўрсатди.

63. ЗАРБА! Ван Дейк узоқ масофадан Одил Аҳмедовга ўхшаб гол урмоқчи бўлди, тўп бироз юқорилаб кетди.

60. "Ливерпуль"да ўзгариш: Алькантара Фабиньо ўрнига майдонга тушди.

59. "Атлетико"да ўзгариш: Яқинда голи инобатга олинмаган Суарес ўрнига Эррера ўйинга қўшилди. Шунингдек, Жоау Феликс ўрнига Лоди майдонга тушди.

57. ГООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! СУАРЕС ҳисобни қисқартирмоқда. Ҳакам голни офсайд туфайли инобатга олмади.

54. ЗАРБА! Яқин масофадан Жота бош билан зарба бераман деб елка билан зарба йўллади, натижада зарба кўнгилдагидек чиқмади.

53. ОГОҲЛАНТИРИШ: Феликс ҳам ҳакамнинг туҳфасидан бебаҳра қолмади.

52. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Салах ҳимоячилардан қочиб кетди ҳамда зарба йўллади, дарвозабон тўпни қайтарди, қайтган тўпни ҳимоячилар зўрға қайтарди.

48. ГООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!  Жота ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. Фабиньо марказдан ажойиб узатма амалга оширди ҳамда Жота бу вазиятни кўкка совурмади. Аммо ҳакам голни инобатга олмади.

47. Салахнинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди.

Иккинчи бўлим бошланди.

Иккинчи бўлим бошида "Ливерпуль"да ўзгариш: Фирминьо Мане ўрнига майдонга тушди. Садио ўйинни давом эттирганда соғ қолмасди, эҳтимол.

БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ.

45+2. Хендерсон ўнг қанотдан ноаниқ узатма амалга оширди.

Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

45. ЗАРБА! Чемберлен узоқ масофадан ўз омадини синаб кўрди, тўп дарвоза ёнидан ўтиб кетди.

43. ОБЛААААК! Яқин масофадан Жотанинг бош билан йўллаган зарбасини қайтарди, бугун Ян роса тер тўкишига тўғри келади, айниқса буёғига.

42. Салах ўз услубида зарба йўллади, Облакдан сейв!

"Ҳакамбобо" бугун чўнтагини совғаларга тўлдириб келган кўринади, ҳеч кимдан насибасини аямаяпти.

38. ОГОҲЛАНТИРИШ: Навбат Кокега келди.

37. ОГОҲЛАНТИРИШ: Эътироз билдиргани учун Суарес огоҳлантирилди.

36. ЧЕТЛАТИШ: Филиппе Манени йиқитгани учун қизил карточка билан "сийланди". Бугун энг жабрдийда футболчи бўляпти сенегаллик ҳужумчи.

34. "Атлетико"нинг қўпол хатоси туфайли Салах олдинга юриш қилди, аммо тўпни бироз ўзидан қочириб юбориши натижасида олдириб қўйди.

33. Феликс майдон марказида Ван Дейкни ўйин қоидасини бузган ҳолда тўхтатди.

30. Салах ўнг қанотдан катта тезликда олдинга борди ҳамда бир футболчини алдаб, марказга тўпни етказганди, тўп рекашет орқали дарвозабоннинг қўлларига бориб тушди.

28. Коке Манега нисбатан қўполлик ишлатди. Бугунги баҳс ҳам асабийлик бўйича аавалгисидан қолишмаяпти.

26. "Атлетико" бурчак зарбасини амалга оширди, Алиссон тўпни қайтарди.

21. ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!!! МАНЕ!!!!! Жотанинг сценарийсига ўхшаш гол. Садио бошлаган ҳужумни Хендерсон ривожлантирди, Александре-Арнольд эса қандай узатма амалга оширишни кўрсатиб қўйди, "ухлаётган" "Атлетико" ҳимоячиларидан қочиб кетган Мане эса орадаги фарқни оширди.

18. Мане чап қанотдан жарима майдонига тўп оширди, дастлаб ҳимоячи тўпни қайтарди, кейин Облак тўпни эгаллаб олди.

Тўпни эгаллаб туриш бўйича кўрсаткич: 60-40

15. ОГОҲЛАНТИРИШ: Мане унга нисбатан қўполлик қилгани учун асабларини жиловлай олмади ва сариқ карточка билан жазоланди.

13. ГООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! ЖОТА!!! Александре-Арнольднинг ўнг қанотдан оширган тўпини Диего боши билан дарвозага жойлаб қўйди.

12. Корреа рақиб жарима майдонига кириб борди, бироқ унинг узатмаси ноаниқ чиқди.

11. Де Паульнинг жарима майдонига оширган тўпини Цимикас бартараф этди.

8. ОГОҲЛАНТИРИШ: Эрмосо қанотдан олдинга қочаётган Салахни қўполлик билан тўхтатгани учун жазоланди.

7. Цимикас ҳужум вақтида қоидани бузди.

6. "Ливерпуль" жарима майдонида Суарес йиқилди. Ҳакам уни ўрнидан туришга чақирди.

3. Алиссон жарима майдонини тарк этиб, Салахни олдинга бошлаганди, ҳимоячиларни хавфни бартараф этишди.

"Ливерпуль" қизил, "Атлетико" мовий рангдаги либосда майдонга тушган.

1. Учрашувни "Атлетико" футболчилари бошлаб берди.

Айни вақтда гуруҳдаги вазият қуйидагича:

Бугунги учрашувни Данни Маккели бошқариб боради. Унга қанотларда Хессел Стегстра ҳамда Ян де Врис яқиндан ёрдам бериб боришади. Захира ҳаками сифатида Деннис Хиглер ишлайди. 

Бизнинг мухлислар ҳам ўз жамоаларини шу тарзда қўллаб-қувватлашармикан?


"Ливерпуль"нинг сўнгги баҳсларда иштаҳаси очилаётган бўлса-да, ушбу учрашувга дуранг натижа билан етиб келди. "Матрасчилар" эса ўз майдонида "Бетис"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ҳолга димоғларини чоғ қилиб, ташриф буюришган. "Атлетико" сўнгги баҳсдаги аламни олармикан ёки "қизиллар" яна Симеонининг "думи"ни қайириб қўйишармикан?

20 октябрь куни бўлиб ўтган жамоалар ўртасидаги ўзаро сўнгги баҳсни ҳеч ким ёдидан чиқармаган бўлса керак, ўшанда мерсисайдликлар Мадриддан 3:2 ҳисобидаги ғалаба билан қайтишганди. Кўрамиз, дастлабки баҳсда қўл беришни истамаган Симеоне Клоппнинг бу сафарги саломига қандай алик оларкан?..

Ассалому алайкум, чиройли футбол гувоҳи бўлиш илинжида ширин уйқусидан воз кечган ишқибозлар! Яқин икки соат давомида бизларни драматик баҳс кутиб турибди.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика