RU

Последние новости

13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  1 12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  7 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  0 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  3 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  29 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  5 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  8 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  4 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  12 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  3 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  3 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  26 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  14 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  47

Иккинчи лига. Хоразм вилояти биринчилиги бошланди Новости

Иккинчи лига. Хоразм вилояти биринчилиги бошланди

Сешанба куни Хоразм вилояти биринчилиги бошланди. Турнинг биринчи учрашуви Янгиариқ туманининг Киллавит қишлоғида бўлиб ўтди.
У ерда маҳаллий “Наврўз” жамоаси урганчнинг “Умид ниҳоллари-2015” жамоасини қабул қилди. Ўйин аввалида вилоят футбол федерацияси ва Янгиариқ тумани ҳокимлиги вакиллари иштирокида жорий йилги мусобақанинг очилиш маросими ташкил этилди. Тантанада қатнашган туман ҳокими, туман футбол федерацияси президенти К. Собиров биринчилик иштирокчиларига омадлар тилади. Шунингдек, стадионга йиғилганлар қишлоқ ўйингоҳини қуришда ва уни кўркам тус олишида оиласи билан жонбозлик қўрсатган, асли касби  шифокор бўлган Баҳодир Собировга миннатдорчилик ҳиссини билдиришди. Қизиқарли кечган мазкур учрашувда мезбонлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Турнинг иккинчи ўйини Урганч шаҳрида бўлиб ўтди. Унда “УрДУ” ва “Урганч ОЗК-1” жамоалари майдонга тушишди. Унда олийгоҳ талабаларининг қўли баланд келди, 5:2. Гурлан туманида ўтказилган “Гурлан” ва “Шохобод”(Шовот тумани) жамоалари ўртасидаги ўйинда майдон эгалари 4:2 ҳисобида зафар қучишди.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика