RU

Последние новости

14:05"Челси" Клублар ўртасидаги ЖЧда қанча ишлаб олди?  2 13:38Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномасини эълон қилди  2 13:05"Бавария" "Арсенал" аъзосини Санега ўринбосар сифатида кўрмоқда  0 12:37МЮ ва "Астон Вилла" "Челси" футболчисига даъвогар. Лондонликлар мўмайгина пул ишлаб олмоқчи  2 12:09Дарвозабон излаётган МЮда 2 та вариант бор  2 11:41"Динамо" Беларусга йўл олди  4 11:20"Бунёдкор" Иномов ортга қайтганини эълон қилди  0 10:55“Барселона“ яна бир ТОП футболчи учун курашда енгилди  6 10:28Сенсация қайд этган Энцо Мареска финалдан сўнг нималар деди?  24 09:55Расман. Бразилия терма жамоаси аъзоси Россия клубига ўтди  0 09:20Энрике мағлубият ҳақида фикр билдирди  33 08:41Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг икки нафар футболчиси “Нефтчи“ билан шартнома тузди  5 08:07Клублар ўртасидаги ЖЧнинг энг яхши футболчиси аниқланди  21 07:35“Андижон“ легионер дарвозабон билан шартнома тузди  9 07:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" - ПСЖ 3:0  9

Иккинчи лига: “Дўстлик-К” жамоасидан навбатдаги йирик ғалаба Новости

Иккинчи лига: “Дўстлик-К” жамоасидан навбатдаги йирик ғалаба

Иккинчи лига “А” гуруҳининг 2-туридаги сўнгги баҳс Каттақўрғон шаҳрида бўлиб ўтди.

Мавсумни омадли бошлаган “Дўстлик-К” жамоаси ўз майдонида Самарқанд шаҳрининг “Самарқанд” жамоасини қабул қилди ва йирик 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу ғалабадан сўнг жамоа ўз гуруҳида иккинчи ўринга кўтарилиб олди.

Эътиборлиси, мазкур учрашувда энг кўп томошабин қайд этилди. “Дўстлик-К” ва “Самарқанд” жамоалари ўртасидаги учрашувни кўриш учун “Дўстлик” стадионига 3017 томошабин кирди. Бу билан Каттақўрғонлик мухлислар 2-турда энг яхши натижани қайд этишди.

Иккинчи лига, “А” гуруҳи
2-тур
“Дўстлик-К” (Каттақўрғон шаҳар) – “Самарқанд” (Самарқанд шаҳри) – 5:0.
Ҳакамлар:
 Ж. Қудратов (Иштихон) – 8,6, Д. Тиллоев (Самарқанд) – 8,4, Р. Аширбек (Каттақўрғон) – 8,0.
Назоратчи: Б. Хикматов (Самарқанд).
Голлар: Ахмад Йўлдошев (39), Жавлон Султонов (43,58), Акбар Жўраев (70), Муслимбек Икромов (74).

Иккинчи лига “В” гуруҳининг 2-тур баҳсларидан бир Пайариқ туманида бўлиб ўтди. Унда махаллий “Баҳор” жамоаси Самарқанд шаҳрининг “СВВАКИУ” жамоаси билан кураш олиб борди. Унда жамоалар муроса кўчасини танлашди. 

Иккинчи бўлимнинг 62-дақиқасида Олим Рахимов мехмонларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 88-дақиқага келиб мезбонлар хужумчиси Шохрух Дониёров мувозанатни тиклашга муваффақ бўлди.

Шу тариқа, учрашув дуранг натижа билан якунланди.


Иккинчи лига, “В” гуруҳи
2-тур
“Баҳор” (Пайариқ тумани) – “СВВАКИУ” (Самарқанд шаҳри) – 1:1.
Ҳакамлар: 
С. Ҳакимов (Ургут) – 8,4, С. Эшбоев (Ургут) – 8,1, Ж. Бозоров (Ургут) – 8,1.
Назоратчи: С. Абдуллаев (Самарқанд).
Голлар: Олим Рахимов (62) – Дониёров Шохрух (88).
Огоҳлантиришлар: Шохрух Пиримов (43), Жахонгир Абдуллаев (85), (иккиси ҳам “СВВАКИУ” жамоасидан) – Шохрух Дониёров (88), (“Баҳор” жамоасидан).
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика