RU

Последние новости

11:22Рой Кин: "Манчестер Юнайтед" — шунчаки ўртамиёна клуб"  0 10:50Мареска: "Челси"да АПЛнинг энг кучли таркибларидан бирига эга"  0 10:23Слот: "Салоҳнинг ўйинида пасайиш кутманг"  1 09:56"Арсенал" Муҳаммад Қуддусни сотиб олмочқи   1 09:28Мората Ямални Месси ҳамда Роналдуга солиштирди  3 09:00Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" "Ал Райян" билан куч синашади  16 08:31"Тоттенхэм" Сон билан шартномани 2026 йилгача узайтиради  1 08:05Флик: "У сафга қайтса, албатта, хурсанд бўламан"  4 07:44"Лацио" ўз уйида "Кальяри"ни таслим этди. Меҳмонлар ўйинни 9 футболчи бўлиб якунлашига тўғри келди  0 07:21Неймарга иккита ўйин етарли бўлди  3 01:21МЮ янги устози: "Манчестер Сити" - дунёнинг энг яхши жамоаси, Гвардиола эса энг яхши мураббий"  2 01:01ЭЛИТ ОЧЛ. Неймар яна жароҳат олди, "Ал Ҳилол" йирик ғалабага эришди  8 00:06Мората ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Родри қолганлардан хотиржамроқ"  1 23:09Фирмино ва Махрезнинг голлари туфайли "Ал Аҳли" йирик ғалабани тантана қилди  0 23:04Элит ОЧЛ. Остон Ўрунов жамоаси дурангга рози бўлди  4

Иккинчи даврада ўзини кўрсатаётган мураббийлар Новости

Иккинчи даврада ўзини кўрсатаётган мураббийлар

Суперлиганинг иккинчи даврасига старт берилганига анча бўлди. Ҳозирги пайтга келиб 20 тур ўтиб бўлди ва яна 6та турдан сўнг навбатдаги миллий чемпионат ўз ниҳоясига етади.

“Пахтакор” чемпионликни 20-турдаёқ нишонлади. Муддатидан анча аввал бош соврин қўлга киритилди. Бунга сабаб “Пахтакор”нинг кучайиши билан бир қаторда бошқаларнинг кучсизланиб қолгани. Тўғри, “Пахтакор” ўз таркибига яхши футболчиларни йиғиб кучайишга эришди, бироқ ўз навбатида “Пахтакор”нинг асосий рақобатчилари кучсизланиб кетди. Масалан, “Локомотив” ўтган йилги ўйинини йўқотиб қўйди, “Навбаҳор” мураббий билан боғлиқ муаммоларга дуч келди, “Насаф” ҳамон ёшларни тарбиялаш билан овора, “Бунёдкор” ҳам бир текис ўйин кўрсата олмаяпти. Лекин буларнинг ҳеч бири “Пахтакор”нинг чемпион бўлганига баҳона бўла олмайди. Кучли жамоа ғалаба қозонди, тан олайлик.

Бугунги мақоламизда “Пахтакор” ҳақида тўхталмоқчи эмасмиз. Бу жамоа ҳақида кейинроқ батафсил сўз юритамиз. Ҳозир эса иккинчи даврада ўзини кўрсатаётган мураббийлар ҳақида бироз фикр билдирсак. Зеро иккинчи давра старт олганидан бери орадан 7та тур ўтди, бу эса қисман бўлса-да мулоҳаза юритиш имконини беради. Биринчи даврада бўлгани каби иккинчи даврада ҳам “Пахтакор” бир текис ўйин кўрсатишда давом этяпти. Бу жамоа иккинчи давра бошланганидан бери фақат ютиб келяпти. Лекин шундай мураббийлар борки, иккинчи даврада ярқ этиб ўзларини кўрсата бошлашди. Бу асосан “Бухоро”, “Андижон” ва “Қўқон-1912”да ишлаётган мураббийлар билан боғлиқ. Қуйида шулар ҳақида тўхталиб ўтамиз.

УЛУҒБЕК БАҚОЕВ

Тан олиш керак, Улуғбек Бақоев келганидан сўнг “Сўғдиёна” катта сакрашни амалга оширди. Бу жамоа Сергей Лушан пайтида пастга шўнғий бошлаганди. Жамоа Лушан қўл остида тўртта ўйиндан учтасида мағлуб бўлганди. Кейинчалик вазият ўзгариб клуб раҳбари янги мураббийни таклиф этди. Улуғбек Бақоев жамоани қабул қилиб олгач, ўйин ўзгара бошлади. Демак, футболда кўп нарса мураббийга боғлиқ экан.

Қизиғи шундаки, “Сўғдиёна” иккинчи давра бошланганидан бери ҳали ютқазгани йўқ. Жамоа еттита ўйинда майдонга тушиб, шундан тўрттасида ғалаба қозонди ва уч бор дуранг ўйнади. “Сўғдиёна” навбати билан “Локомотив”, “Қўқон-1912”, “Қизилқум” ва АГМК клубларини мағлуб этди. Шунингдек, “Бухоро”, “Андижон” ва “Навбаҳор” билан дуранг ўйнади. Буни эса албатта Бақоев жамоаси учун катта натижа деса бўлади.

Бақоевнинг ютуғи биринчи навбатда футболчилар билан яхши тил топишиб кетгани. У ҳеч кимдан ўзини олмайди ва ҳамма билан бир хил гаплашади. Бақоев ўта қизиққон мураббий ва ўйин пайтида шогирдларидан ҳам бор куч билан ҳаракатни талаб қилади. У футболчи майдонга тушганидан кейин борини беришни хоҳлайди. Бақоев “Бухоро”да ҳам ёмон жамоа тузмаганди, фақат у ерда айрим муаммолар панд берди. Жиззахда эса ўзи хоҳлагандек иш олиб бориш имконига эга бўлди. Муҳими, бу ерда мураббий ишига ҳеч ким аралашгани йўқ.



АЛЕКСАНДР ХОМЯКОВ

Ўн йил “Машъал”да ишлаган Александр Хомяковни биринчи навбатда тактик мураббий деб биламиз. Хомяков қайси жамоани бошқармасин футболчилардан аввало тактик бехато ўйнашни талаб қилади. Унинг фикрича, жамоа ҳеч қачон ўз билганича ўйнаши керак эмас, балки мураббий айтганини бажариши лозим. Александр Хомяков 11-турдан “Андижон” жамоасини қабул қилиб олди. Ўйлаймизки, бу мураббий қўл остида жамоа ўзгарди ва секин-аста ўз йўлини топиб боряпти.

Тўғри, Александр Андреевич келганидан бери андижонликлар бирданига ютиб кета олишмади. Хусусан кетма-кет иккита мағлубият қайд этилди. Лекин иккинчи давра омадли бошланди. “Андижон” дастлабки учта беллашувнинг иккитасида зафар қучиб, бир бор дуранг ўйнади. Жамоа айниқса Олмалиқда АГМКни мағлуб этишга жуда яқин эди, лекин 2:0 ҳисобидаги ғалабани сақлаб қола олмади ва дуранг билан кифояланди.

Хомяков қўл остида жамоа иккинчи даврада ҳам кетма-кет икки ўйинда ютқазиб қўйди. Ўз майдонида “Навбаҳор” ва сафарда “Пахтакор” клубларига имкониятни бой берди. Ундан кейин уйда “Сўғдиёна” билан дуранг ўйнаб, сафарда “Динамо”ни мағлуб этиб қайтди. Фактларга назар ташлайдиган бўлсак, “Андижон” Александр Хомяков келгунига қадар фақат битта учрашувда ғалаба қозонганди. Ҳозир эса ютуқлари сони учтага етди ва жамоа бу билан тўхтаб қолмоқчи эмас. Албатта, “Андижон”нинг иккинчи даврада бирмунча яхши ўйин кўрсатишида янги мураббий Хомяковнинг қўшаётган ҳиссаси катта.



ТИМУР КАПАДЗЕ

“Қўқон-1912”нинг иккинчи даврада ёрқин ўйин намойиш этаётгани сабаби бемалол Тимур Кападзе номи билан боғлиқ дея оламиз. Тўғри, Кападзе заявкадан ўтмаган ва унга лицензия берилмаган. Шунга қарамай “Қўқон-1912” раҳбарияти илтимосига кўра жамоага ёрдам бериб келяпти. Кападзе машғулотларда футболчиларни шуғуллантира бошлагач, жамоа бирданига ўзгарди. Биринчи даврадаги кучсиз “Қўқон-1912”дан асар ҳам қолмади. Жамоа биринчи даврада атиги битта ўйинда ғалаба қозонганди. Лекин ҳозирги пайтга келиб натижалар ниҳоятда ижобий кўриниш олди: охирги 5 ўйинда тўртта ғалаба ва бир дуранг. “Қўқон-1912” кетма-кет тўртта учрашувда ғалаба қозонади деса биров ишонмасди.

Яхши мураббийнинг иши барибир тезда кўзга ташланади, ваҳоланки жамоа ўша-ўша. Номдор футболчилар ҳам олингани йўқ. Кападзе Қўқонда бор таркиб билан ишлаяпти. Аммо унинг иши қисқа фурсатда мева берди. Тимур Кападзе биринчи даврада “Локо” ўринбосарларига мураббийлик қилиб жамоани биринчи ўринга олиб чиққанди, манда энди “Қўқон-1912”ни ҳам юқорига кўтаришга ҳаракат қиляпти. Кападзеда аввало иштиёқ юқори ва ўз ишини севади, у доим футбол ичида бўлишни хоҳлайди. Умуман олганда мана шундай мураббийлар кўпайгани маъқул. Чунки қанча кўп яхши мураббий ишласа, ўйинлар ҳам шунга яраша қизиқ кечади.



Х.ХОЛИҚОВ.

Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика