RU

Последние новости

18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  7 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  0 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  2 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  35 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  62 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  3

Икки авлод учрашувида дўстона дуранг қайд этилди Новости

Икки авлод учрашувида дўстона дуранг қайд этилди

Теги :  Навбаҳор
Хабар берганимиздек, бугун Намангандаги “Навбаҳор” стадионида узоқ кутилган шоу учрашув бўлиб ўтди.

Унда 1996 йил Ўзбекистон чемпионлигига эришган “Навбаҳор”нинг олтин авлод вакиллари ҳозирги асосий таркиб жамоасига қарши майдонга тушишди.

Ўн беш мингга яқин мухлислар кўз ўнгида ўтган учрашувда икки аср футболчилари стадионга жам бўлганларга ажойиб ўйинни намойиш этиб беришди. Гарчи “Навбаҳор-1996” жамоаси футболчилари аввалгидек тезкор ва чаққон бўлишмасада, лекин тажриба ҳамда йиллар давомида орттирилган тажриба шундоққина кўзга ташланди. 


Ана шу тажриба эвазига чемпион таркибнинг моҳир ҳужумчиси Зафар Мусабоев Анвар Солиевнинг ажойиб тўп узатишидан сўнг ҳисобни очди. Бу голга “Навбаҳор”нинг кореялик легионери Чой Хюн Йеон ўзининг аниқ зарбаси билан жавоб қайтарди.


Шундан сўнг тўп киритиш навбати Солиевнинг ўзига етиб келди. Жамоалар шу ҳисоб билан танаффусга чиқиб кетишди. Иккинчи 15 дақиқаликда дарвозаларга яна 5та тў киритилди. Анвар Солиев хет-трикка эришган бўлса, “Навбаҳор-2016” жамоаси сафида Мўйдин Мамазулумов дубль қайд этди. Яна бир гол Анвар Ражабов ҳисобига ёзилди. 


Шу тариқа, икки авлод жамоалари ўртасидаги учрашув 4:4 ҳисобидаги жанговор дуранг билан якунланди. Ўйин сўнггида Бахтиёр Бобоев, Рашид Ғофуров, Виктор Жалилов, Дмитрий Батинков, Эдуард Мамотов каби шоу иштирокчилари сўзга чиқиб, ўз таассуротларини мухлислар билан баҳам кўришди. Бир сўз билан айтганда, “Навбаҳор” чемпионлигининг 20 йиллигига бағишлаб ўтказилган тадбир юқори савияда ташкил этилди.

Фурсатдан фойдаланиб, ушбу шоу учрашувни ташкил қилган Наманган вилоят ҳокимлиги, вилоят футбол федерацияси, “Навбаҳор” профессионал футбол клуби раҳбарияти ва барча-барча ташкилотчиларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Зеро, бу тадбир биринчи галда жамоа мухлислари учун ташкил этиб берилди. 


“Навбаҳор-1996” – “Навбаҳор-2016” 4:4
Голлар: Зафар Мусабоев, Анвар Солиев 3та – Чой Хюн Йеон, Анвар Ражабов, Мўйдин Мамазулунов 2та

“Навбаҳор-1996”: Дмитрий Башкевич, Фарҳод Магометов, Сайдулло Турсунов, Сергей Арслонов, Марат Дилмуҳамедов, Бахтиёр Тоғаев, Мустафо Байрамов, Геннадий Денисов, Эдуард Мамотов, Тоҳир Мадраҳимов, Дмитрий Батинков, Анвар Асадуллаев, Илҳом Шарипов, Абдуқаҳҳор Маъруфалиев, Зафар Мусабоев, Дилшод Алиев, Анвар Солиев.
Бош мураббий: Виктор Жалилов
Жамоа бошлиғи: Бахтиёр Бобоев

“Навбаҳор-2016”: Акмал Ортиқов, Алибек Туробов, Александр Корнейчук, Тоҳир Шамсиддинов, Қаҳрамон Маҳамаджонов, Дилшод Жабборов, Обид Жўрабоев, Хайрулла Каримов, Игорь Голбан, Ҳасан Асқаров, Азизбек Ғуломхўжаев, Акром Бахриддинов, Алишер Маҳмудов, Нодир Мавлонов, Сардор Азимов, Аъзам Алиев, Равшан Асланов, Алибобо Раҳматуллаев, Виталий Гавриш, Чой Хюн Йеон, Ислом Исоқжонов, Мўйдин Мамазулумов, Олександр Пишур, Шохжаҳон Аббосов, Анвар Ражабов.


  Камолиддин АЛИМОВ, Наманган шаҳридан  


Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика