RU

Последние новости

16:02Месси навбатдаги бор энг яхши бўлди  1 15:24Ўзбекистон U-23. Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркинов ўз клубларига жўнаб кетишди  15 15:16Чемпионлар лигаси. "Бавария" - "Реал" ва "Боруссия" - ПСЖ. Тахминий таркиблар  2 14:55 ФАКТ. Индонезия Ўзбекистон дарвозасига бирорта аниқ зарба йўлламади   8 14:35Дилшод Раҳматов: "Тарих билан яшаш керакмас. Осиё кубоги кучсиз жамоа қолмаганини кўрсатиб берди"  0 14:01Ўзбекистон кубоги. "Машъал" гуруҳ босқичида ҳеч ким қила олмаган ишни бажарди  1 13:15Аббос Элмуродов: "Пенальтилар серияси? Рустам Умаров кимни қаерга тепишини ёзиб берганди"  2 12:53Левандовски Это'Oнинг 2005 йилги натижасини такрорлади  4 12:35Бектемир Абдуманнонов: "Қийин гуруҳдан чиқдик. Энди бизга рақибнинг фарқи йўқ"  4 12:10Роналдо "Крузейро"ни сотади  3 11:45"Жаҳон чемпионатида мухлисларни хурсанд қила оламиз" — Ўзбекистон футзал миллий терма жамоасини кутиб олиш маросимидан видеорепортаж  2 11:11Эшитдик-да! Абдуқодир Ҳусанов бугун Францияга жўнаб кетади  62 11:11Муҳиддин Ортиқов: "Темур Султоновнинг тажрибасидан унумли фойдаланмоқчимиз"  3 11:00Ҳусниддин Нишонов: "Эрондан реванш олиш учун яна имкониятимиз бўлади"  2 10:47Асрор Алиқулов: "Кубок ўйинларида имкон қадар узоқроққа боришни мақсад қилганмиз"  2

Игорь Шквирин: "Учинчи ўйиндирки, гол уролмаётганимиз хавотирли" Новости

Игорь Шквирин: "Учинчи ўйиндирки, гол уролмаётганимиз хавотирли"

Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган "Турон" - "Навбаҳор" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Игорь Шквирин фикрларини билдирди.





"Биринчидан, "Навбаҳор"ни ғалаба билан табриклайман. Иккинчидан, бугун йигитларимиз муносиб ўйин кўрсатишди. Кураша олишлари мумкинлигини, футбол ўйнай олишларини кўрсатишди. Уларга эътирозим йўқ. Мухлисларимизга ҳам раҳмат айтаман, улар бугун жамоамизни яхши қўллаб-қувватлашди, атмосфера футболни соғинганликлари сезилди. Сўнгги дақиқаларгача мухлислик қилиб, қайғуришгани учун раҳмат. Мағлубиятга лойиқ эмасдик. Бугунги ўйинимиз билан ютқазишга муносиб эмасдик, очко олишимиз шарт эди.

Баҳсли вазиятлар ҳақида гапирмайман, регламентда қандайдир эътироз билдиришимиз тақиқланган. Пенальти борасида айнан ҳозир ҳеч нарса деёлмайман, бир оздан сўнг кўриб чиқамиз, кейин шунга қараб, шикоят ёзишимиз мумкин. Чиндан ҳам ўйинимизни кучайтиряпмиз, лекин омадимиз келмаяпти. Тўғри, омад ҳам кучлиларга кулиб боқади, дейишади. Омад келмаётгани нимага боғлиқлигини билмайман, бу борада нимадир деёлмайман. Учинчи ўйиндирки, гол уролмаётганимиз хавотирли. Вазиятлар бор, лекин таркибимизда ягона вазиятдан фойдаланадиган, дейлик, Роналду сингари футболчилар йўқ. Шундай экан, ишлашда давом этамиз. VAR йўқлиги ҳақида бирор нима деёлмайман. Бизга VAR керак эмас, демаганмиз. Инсонийлик фактори деган нарсалар бор, эҳтимол, шу нарса бугун ўз сўзини айтгандир. Умуман, аввал бу тизим ишлатилган ўйинларни ёдга оладиган бўлсак, VAR борасида ҳам эътирозлар етарлича бўляпти.

Кимнинг асосий таркибга киришини мен ҳал қиламан. Ўзига яраша сабаби борки, Акмал Ортиқовнинг ўрнига бошқа дарвозабон майдонга тушди. Биз шуни маъқул кўрдик.

Ҳозир ҳужум чизиғимизда ким ўйнаётганига қарайлик. Тошпўлатов "Сўғдиёна"да тез-тез гол уриб турарди. Уни майдонга туширдик, ўйини қовушмади. Унинг ўрнига Ким Боёнгни туширдик, у ҳам гол уролмади. Чунки ҳужумчи эмас, биринчи даврада тўлиқ ярим ҳимояда ўйнаган. 

Номинал ҳужумчи етишмаяпти. Ҳумоюн Муртозаев кўпроқ орқароқдан ҳужумга қўшиладиганлар тоифасидан. Мисол қилсак, "Навбаҳор"даги Ўринбоев – соф ҳужумчи. Жасур Ҳакимов бор эди, лекин унинг ҳаракатлари менга маъқул келмади ва жамоадан кетишига қўйиб бердим. 

Мавсумлар оралиғида соф ҳужумчи сифатида ўйнайдиган легионерларни олиб келиш имконияти бор эди, селекция ҳам олиб бордик. Бироқ молиявий сабабларга кўра улар билан келиша олмадик", – дейди Игорь Шквирин.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика