RU

Последние новости

07:37Алонсо мағлубиятдан сўнг нималар деди?  0 04:00Мундиал тарихи. Футболчи сувга тушиб кетган, майдон четидаги полиция голли узатма берган ҳамда мураббийлар ҳакамлик қилган илк жаҳон чемпионатини ёдга оламиз  0 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" яна ғалаба қозонди, ПСЖ ва "Атлетик" дуранг қайд этишди ва бошқа натижалар  10 03:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди  124 01:05ЕЧЛ. "Вильярреал" "Копенгаген"га ютқазди, "Аякс" "Қорабоғ"ни енгди  1 00:37"Сельта" билан ўйинда четлатилган "Реал" футболчиларига ҳукм чиқарилди  20 23:55Кейн "Бавария"дан кетишни хоҳламаяпти. Унга Ширернинг рекордини янгилаш унчалик ҳам қизиқ эмас  1 23:35Расман: "Динамо" Ратиньо билан хайрлашди. Футболчининг кейинги манзили аниқ  3 23:06УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди  1 22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0 22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  2 21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  5 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   3 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  6 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  6

Ҳусниддин Нишонов: "Эрондан реванш олиш учун яна имкониятимиз бўлади" Новости

Ҳусниддин Нишонов: "Эрондан реванш олиш учун яна имкониятимиз бўлади"

Сўнгги 10 йилликда Ўзбекистон футзал терма жамоасини халқаро ареналарда мунтазам равишда совриндорлар сафидан жой олиши одатий ҳолга айланди.

Лекин ҳар бир мусобақанинг ўзига яраша қадри, завқи бор. Хусусан, бу сафарги қитъа турнирида вакилларимиз ирода кўрсата олишини, Эрон каби кучли рақибдан қўрқмасдан ўйнашини исботлашди. Терма жамоа аъзоси Ҳусниддин Нишонов ҳам фикрларимизга қўшилган ҳолда ўз таассуротлари билан бўлишди. 

"Осиё кубоги биз учун яхши ўтди. Муносиб иштирок этдик. Жамоадошларим билан бирлашиб айта оламанки, биз мағлубиятсиз шу даражага етиб келдик. Тўғри, Эронга пенальтилар сериясида ютқаздик. Лекин 40 дақиқа давомида боримизни бердик. Эрон билан яна реваншимиз бўлади. CAFA турнирида форсларга қарши ўйнаймиз. 

Мураббийимиз Венансио Лопеснинг кўрсатмаларини бажаришга ҳаракат қилдик. Кўрдинглар, ўйинимиз ўзгарган. Насиб қилса, бундан ҳам яхши ўйин кўрсатамиз. Жароҳатларга келсак, албатта оз бўлсада ўз таъсирини ўтказди. Мен қўлимдан келганча жамоадошларимга ёрдам беришга интилдим",- дейди Ҳусниддин Нишонов. 

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика