RU

Последние новости

07:25Сербия терма жамоасининг собиқ футболчисини "Андижон"га ўтмоқда  0 03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  14 03:08Италия кубоги. "Интер" "Венеция"ни аяб ўтирмади. "Наполи" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди  0 03:03Германия кубоги. "Бавария" "Унион"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  0 03:00Суперлига-2025. Мавсум давомида мураббийлар томонидан айтилган сара фикрлар   4 02:30АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Брентфорд"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  5 01:30"Барселона" кейинги ҳафта Гарсия билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 01:00"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль  38 00:35Снейдер: "Мбаппе келаси йил "Олтин тўп"ни қўлга киритади, бунга деярли 100 фоиз ишончим комил"  3 00:17Мбаппе 2025 йилдаги 61-голини урди  5 23:26Кроос "Реал"нинг олдинги ва ҳозирги авлодини солиштириш ҳақида гапирди  1 22:59Вернер январдаёқ "Интер Майами"га ўтиши кутилмоқда  3 22:35Суперлиганинг ёшлардан иборат рамзий терма жамоаси эълон қилинди  2 22:05Гвардиола АПЛ чемпионлиги учун курашаётган жамоаларни баҳолади  4 21:35"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди  5

Игорь Шквирин: “Матбуот анжуманида нимадир гапиришдан олдин майдонда ниманидир кўрсатишимиз керак” Новости

Игорь Шквирин: “Матбуот анжуманида нимадир гапиришдан олдин майдонда ниманидир кўрсатишимиз керак”

Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган “Пахтакор” – “Турон” (3:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Игорь Шквирин фикрларини билдириб ўтди.

“Қийин ўйин бўлди. “Пахтакор” ғалабага муносиб ўйнади, деб ўйлайман. Улар биздан ҳар томонлама яхши ўйнади. Курашларда ютиб чиқди ва гол уришди. Бундай рақибга қарши ўйинда Черанга ўхшаган кучли футболчиларга имконият бериш керак эмас. Унинг устун томонлари кўп”, – дейди Игорь Шквирин. 

- Биринчи бўлимда “Турон” пассив ўйнади. Иккинчи бўлимни яхши бошлади ва гол урди. “Пахтакор” кучсизландими ёки тактикани ўзгартирдингизми?

- Биз илк 15 дақиқаликда олдинга бордик. Гол уриш учун имконият бўлди. Рақиб биринчи бўлимда пассив ўйнади. Бундай рақибларга қарши очиқ ўйин қилиб бўлмайди. Сиз қанча курашларда ютсангиз, ғалаба қозониш имконияти кўпроқ бўлади. Ҳозирги ҳолатда ўйиндан кейин нимадир гапиришдан олдин майдонда нимадир қилиб қўйиш керак. Олдинга қараб интилишда давом этамиз. 

- Жамоа жуда яхши ўйин кўрсатмоқда. Учрашув давомида фаолликни қўлга оляпти, лекин дарвозабон панд бермоқда. Жамоада дарвозабонлар билан ким ишлайди?

- Агар сиз айтаётган яхши ўйинимиз очко берганида, жуда яхши бўларди. Дарвозабонлар билан мураббийлар яхши ишлашяпти.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика